Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Мафтуна Исмоилова антидопинг қоидаларини бузгани сабаб 4 йилга дисквалификация қилинди

Баҳо:
+ | -

Оғир атлетикачи Мафтуна Исмоиловадан олинган допинг-синамада тақиқланган модда аниқланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги хабар берди.

Исмоиловадан 2021 йил ноябрь ойида мусобақадан ташқари даврда олинган допинг-синамасида тақиқланган оксандролон ва станозолол моддалари аниқланган.

Шу тариқа Мафтуна Бутунжаҳон антидопинг кодексининг 2.1-моддасида кўзда тутилган антидопинг қоидабузарлиги учун 4 йил муддатга дисквалификация қилинди. Қарор 2021 йил 23 декабрдан кучга кирган ва 2025 йил 22 декабрга қадар давом этади.

Аввалроқ Юнон-рум курашчиси Султонбек Элмуродов допинг туфайли 4 йилга, дзюдо бўйича Рио-2016 Олимпия ўйинлари совриндори Диёрбек Ўрозбоев эса 3 йилга барча мусобақалардан четлатилганди. Белбоғли кураш устаси Мардондек Кимсанов ва каратэ бўйича Осиё чемпиони Нодира Жуманиёзова, самбочи Дилшод Чориев ва ўзбекистонлик 7 нафар оғир атлетикачи допинг сабабли 4 йилга, UFC жангчиси Лилия Шокирова эса 2 йил муддатга дисквалификация қилингани маълум бўлганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:28, 21.02.2022.
Ўқилди: 1395 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик