"Барселона" ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг жамоадоши Усмон Дембеле борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Усмон билан бирга "Боруссия"да зўр мавсумни ўтказгандик. Аммо ажойиб футболчи ҳисобланади. "Барселона"га ўтганимда, унга клубда қолиши кераклигини айтгандим. Аммо у клуб билан шартномани узайтирадими ёки йўқми, билмадим", - деди Обамеянг.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли Дембеленинг "Барса" билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади. Агар у янги шартнома имзоламаса, ёзда эркин агент сифатида жамоани тарк этади.