Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

«Турон» Ўзбекистон суперкубогини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 27 февраль санасида Яйпан шаҳридаги «Ўзбекистон» ўйингоҳида Ўзбекистон Супекубоги учрашуви ўтказилади. Шу куни Ўзбекистонинг энг номдор жамоаларидан ҳисобланган Тошкентнинг «Пахтакор» ва Қаршининг «Насаф» клублари ўзаро майдонга чиқадилар.

Айни кунларда Яйпан шаҳрида ушбу катта футбол байрамига тайёргарлик жараёни ўзининг авж палласига кирган. «Турон» футбол клуби ЎзПФЛ билан хамкорликда Суперкубок учрашувини кўтаринки ва байрамона руҳда ўтказиш мақсадида «Ўзбекистон» ўйингоҳи худудида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, «Пахтакор» ва «Насаф» жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон Суперкубоги учрашувига кириш чипталари сотуви ҳам йўлга қўйилган бўлиб, стадион масъуллари томонидан берилган бугунги маълумотга кўра айни дамда харид қилинган чипталар сони 3000дан зиёдроқни ташкил этмоқда.

Таъкидлаш жоиз, 2022 йилги катта футбол мавсуми Яйпанда Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви билан старт олади. Ўйиндан бир кун аввал «Ўзбекистон» стадиони анжуманлар залида «Пахтакор» ва «Насаф» клублари бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Бундан ташқари, футбол учрашуви бошланиши олдидан ва танаффус вақтида мухлислар учун махсус консерт дастури намойиши ҳам режалаштирилган. Жумладан, шу куни стадионга ташриф буюрган мухлислар таниқли эстрада юлдузлари - Фарҳод ва Ширин жуфтлиги ижросида дилтортар тароналарга бевосита гувоҳ бўлган холда мароқли ҳордиқ чиқаришлари таъминланади.

«Турон» матбуот хизмати

Манба: https://t.me/FCTURON2017
Киритилди: 14:17, 22.02.2022.
Ўқилди: 1560 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.