Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон 2та ўрин пастлади

Баҳо:
+ | -

ФИФА бугун дунё терма жамоаларининг навбатдаги рейтингини эълон қилди. Унаг кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 поғона пастга тушиб, 69-ўринда қайд этилди. Хитой терма жамоаси яна терма жамоамиздан ўтиб кетгани учун, Ўзбекистон Осиёнинг 6-жамоасига айланиб қолди.

Австралия терма жамоаси умумий рейтингда 1 поғона (21-ўрин) тушган бўлса-да, ҳамон Осиёнинг энг яхши термаси бўлиб турибди. Япония эса 1 ойлик танаффусдан кейин яна Ж.Кореядан ўтиб кетди. Японлар 3та ўрин кўтарилишди, кореяликлар эса 1та ўринга пастлашди. Натижада улар қўшни қаторларга жойлашишди (30 ва 31-ўринлар). Эрон эса ўзининг 51-ўрнини сақлаб турибди.

Ўзбекистоннинг ЖЧ-2014 саралаш гуруҳидаги рақибларига эътибор қаратадиган бўлсак:
Жанубий Корея. Юқорида айтиб ўтдик, 31-ўринни эгаллаб турибди;
Эрон. 51-поғонада қайд этилган;
Қатар. 4 поғона пастга "шўнғиган" ва 84-ўринни эгаллаб турибди.
Ливан. Бу терма жамоа ҳам 4  ўрин пастлаган ва 128-поғонага жойлашди.

Энг яхши кўтарилишга эришган жамоалар:
25 - КХДР (ОФК Чақирув кубогида ғолиб чиқди)
24 - Туркманистон (ОФК Чақирув кубогида финалгача борди)
14 - Тожикистон

Энг кўп пастга тушганлар:
-21 - Грузия
-20 - Исроил ва Куба
-14 - Капе Верде

Жадвалнинг юқори қисмида эса ўзгаришлар юз берди. Голландия терма жамоаси 2-поғонадан 4га тушиб кетди. Германия ва Уругвай терма жамоалари 1 ўрин кўтарилиб олишди. Испания эса 1-ўринни ҳали-бери ҳеч кимга бўшатмаса керак. Лекин испанлар нақд 119 очко йўқотишган.

Португалия 5га кўтарилган бўлса, Бразилия 6-ўринга тушди. Англия ҳам ўз ўрнини 6дан 7га пасайтирган. Аргентинанинг 10-ўринга тушиб кетиши натижасида Хорватия ва Дания 8 ва 9-ўринларга чиқиб олишди. Россия эса 11-ўринга кўтарилган бўлса (+1), Италия 3 поғона пастлаб, кучли ўнликни тарк этди.

Рейтингнинг тўлиқ кўриниши билан ФИФА сайтида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:54, 11.04.2012.
Ўқилди: 8157 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик