«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Премьер-лигадаги чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди.
«Олдимизда ҳали кўп ўйинлар бор. Агар қолган барча ўйинларда ғалаба қозона олсак, чемпионлик учун кураш бўлар эди.
Мухлисларнинг эмоцияларини тушунаман, бу яхши. «Сити»га етиш мумкин эмас деган фикрларга қўшилмайман, аммо вазият осон эмас. Мен чемпионлик учун курашиш ҳақида бир сония ҳам ўйламагандим.
«Тоттенхэм» «Ман Сити»ни 2:1 ҳисобида ютаётганида, мен уйимга қайтаётган эдим. Келганимдан кейин ўйинни бошқа кузатмадим, чунки барибир «Сити» ҳисобни тенглаштиришига ишончим комил эди. Аммо натижа мени ҳайратга солди», — дейди Клопп.