Жота ва Фирмино «Лидс»га қарши ўйнамайди Британия ОАВ хабарига кўра, ҳужумчилар Диого Жота ва Роберто Фирмино жароҳатлари сабаб Англия Премер-лигасининг 19-туридан ўрин олган «Лидс»га қарши ўйинда «Ливерпул»га ёрдам бера олмайди. Бу малумотни мерсисайдликлар устози Юрген Клопп ҳам тасдиқлади.
«Ливерпул» ва «Лидс» ўртасидаги АПЛнинг 19-тур учрашуви 23 февраль, чоршанба куни бўлиб ўтади ва Москва вақти билан соат 22:45да бошланади.