"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Атлетико"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди.
"Дунёдаги клублар миқёсидаги энг катта турнирнинг қайтишига тайёргарлик кўрилмоқда. Кетдик!", - деб ёзди Роналду "Instagram" саҳифасида.
Маълумот учун, бугун, 23-дан 24 февралга ўтар кечаси ЕЧЛ чорак финалидан ўрин олган "Атлетико" — "Манчестер Юнайтед" учрашуви бўлиб ўтади.