Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла - Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Россия клублари еврокубоклардан четлатилиши мумкинми? Ҳуқуқшунос жавоб берди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) ҳуқуқшуноси, юридик фанлар номзоди, доцент Николай Топорнин, Россия ҳукумати Луганск халқ республикаси ва Донецк халқ республикасининг мустақиллигини тан олгач, рус клубларининг еврокубоклардан четлатилиши эҳтимолини баҳолади.

«Клублар еврокубоклардан четлатилиши мумкинми? Йўқ, бундай бўлмаса керак. Ахир клублар тижорий ташкилот, улар урушда қатнашмаяпти. Россия клублари еврокубоклардан четлатилмайди, бу аниқ. Ҳар ҳолда УЕФА — сиёсий эмас, спорт ташкилоти. Энг кўпи билан Россия жамоаларига нейтрал майдонда ўйнаш мажбурияти юкланиши мумкин. Албатта, агар Берлин, Париж, Лондон, Брюссел ва бошқа мамлакатлардан босим уюштириладиган бўлса, УЕФА уларнинг таъсирига тушиши мумкин. Ҳар ҳолда Европа футболида энг кўп даромадни Россия эмас, етакчи мамлакатлар келтиради. Бундан ташқари, хориж клублари Россияга нисбатан бойкот эълон қилиши мумкин. Бундай ҳолатда УЕФА жиддий қарорлар қабул қилади. Бу ҳақда олдиндан ўйлаб қўйиш керак. Ҳозир вазият қай томонга ўзгараётганини кўриб турибмизку.

Ҳозирча ЛХР ва ДХРни тан олдик, ҳеч ким Украинага ҳужум қилмади. Вазиятнинг ривожланишини кўриш керак. Агар Украинага уруш очилса, унда таҳдидлар юзага келади. Санкциялар ҳам анча кенг қамровли бўлади. Жанг бўлаётган вазиятда ҳеч ким халқаро мусобақа ҳақида ўйламайди. УЕФА Россияга нисбатан тақиқ қўлламаслиги муҳим аҳамиятга эга. Шунчаки жанг олиб бораётган ҳеч ким келишни истамайди. Барча Россиядаги ўйинлардан воз кечади. Клубларимиз нейтрал ҳудудда стадион қидиришга мажбур бўлишади», — деди Топорнин Sport24 мухбири билан суҳбатда.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 22:27, 23.02.2022.
Ўқилди: 1895 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.