Мадриднинг "Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоненинг фикрича, унинг жамоаси "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдудан эҳтиёт бўлиш керак.
"Криштиану - даҳо. У ажойиб футболчи ва у ўзи ўйнаган ҳар бир клубда ҳал қилувчи вазифасини бажарган. Авваллари ҳам бизга қарши ўйнаган ўйинларида етарлича муаммолар туғдирганди. Ҳозир у ўзининг ажойиб спорт формасида кучли жамоа таркибида ўйнамоқда" - деди Симеоне.