"Челси" ҳимоячиси Тиаго Силва жамоадаги ҳолати ҳақида гапирди.
"Мен "Челси"да ўзимни орзулар билан яшаётгандек ҳис қиляпман. Бундай нарсаларни кутмаган эдим. Мен "Челси" ва унинг мухлислари учун ўйнашдан фахрланаман", - деди бразилиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Силва 2020 йилда эркин агент мақомида "ПСЖ"дан "Челси" сафига келиб қўшилган эди.