Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Ўзбек футболининг 100 йиллик юбилейи тадбирлари Қорақалпоғистондан бошланади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол федерацияси ўзбек футболининг 100 йиллик юбилейини нишонлаш тадбирларини 28 апрелдан эътиборан бошлайди. Бу йўлда Ўзбекистон футбол федерацияси фаҳрийлари даставвал Қорақалпоғистон Республикаси (29-29 апрель), кейин Хоразм вилоятида (30 апрель – 1 май) меҳмон бўлишади.

Ҳар икки минтақада жойлашган ҳудудий футбол федерациялар билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирдан футбол мухлислари ва футбол мактаблари тарбияланувчилари билан учрашувлар ўрин олган. Шунингдек, Тўлаган Исоқов, Розиқ Турғунов, Николай Любарцев каби фаҳрийлар, Норбек Ниёзов, Мурод Ризаев каби футбол журналистларидан иборат делегация «Орол» - «Насаф-2», «Хоразм» - «Сурхон-2011» учрашувларига ҳам ташриф буюришлари мумкин.

Режада навбатдаги сафар нуқталари сифатида Қашқадарё-Сурхондарё, Бухоро-Навоий-Самарқанд, Жиззах-Сирдарё ва ундан кейин водий вилоятлари кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистон футбол федерацияси ўзбек футболининг 100 йиллик юбилейи ўтказиладиган жой сифатида янги қурилаётган «Бунёдкор» стадиони танлаб олинган. Айни пайтда унда катта ҳажмдаги қурилиш ишлари давом этаётгани маълум. Шу сабабли мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 21 йиллигига бағишланган байрам тадбиридан кейин бўлиб ўтиши ҳақиқатга яқинроқ.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 13:17, 12.04.2012.
Ўқилди: 7331 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.