Германиянинг «Лейпциг» клуби Россия қўшинларининг Украина ҳудудига кенг кўламли бостириб киришига муносабат билдирди.
«Украинада содир бўлаётган воқеалардан ҳайратда қолдик. Урушнинг ҳар қандай кўринишини қабул қилиб бўлмайди. Киев - "Лейпйиг"нинг укаси. 2018 йилда "Зарья" жамоасига қарши ўйин учун Украинага қилган саёҳатимиз яхши хотираларда қолган.
Биз ҳозир нима бўлаётганидан жуда ҳайратдамиз. Биз тинчлик бўлишига умид қиламиз”, - дейилади "Лейпциг" баёнотида.