Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Бугун қуръа. Европа лигаси 1/8 финал босқичи қуръаси ҳақида батафсил маълумот

Баҳо:
+ | -

УЕФА Конференциялар лигаси мусобақасини йўлга қўйгач, Европа лигаси турнири плей-офф босқичига кичик ўзгариш юз берди. Гуруҳ босқичида пешқадамликни қўлга киритган жамоалар тўғридан-тўғри нимчорак финал босқичига йўл олишган бўлса, қолган 16та клуб 1/16 финал деб номланган ўтиш баҳсларида иштирок этди ва 1/8 финалга чиққан яна 8 жамоа номи маълум бўлди.

Бугун эса Европа лигаси мусобақасининг нимчорак финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Ушбу тадбир ҳақида муҳим маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Қачон?
Қуръа ташлаш маросими бугун — 25 февраль, жума куни УЕФА қароргоҳи жойлашган Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Тадбир Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.

Иштирокчи-жамоалар
Юқорида айтиб ўтганимиздек, қуръада 16та жамоа иштирок этади. Европа лигаси гуруҳ босқичида 1-ўринни эгаллаганлар 1-саватчадан, 1/16 финал босқичидан муваффақиятли ўтган клублар 2-саватчадан ўрин олишади.

1-саватча:
"Айнтрахт"
"Байер"
"Вест Хэм"
"Галатасарой"
"Лион"
"Монако"
"Спартак"
"Црвена Звезда"

2-саватча:
"Аталанта"
"Барселона"
"Бетис"
"Брага"
"Порту"
"РБ Лейпциг"
"Рейнжерс"
"Севилья"

Чекловлар борми?
Ҳа. Бир мамлакат вакиллари ушбу босқичда ўзаро тўқнаш келишмайди.

Нечта ўйин?
Нимчорак финал босқичида жамоалар уй ва сафар тизимида икки мартадан тўқнаш келишади. 1-саватча вакиллари жавоб баҳсини ўз уйларида ўтказишади. Плей-офф босқичида "сафарда урилган гол" қоидаси амалда бўлмайди.

Ўйинлар қачон ўтказилади?
Дастлабки учрашувлар 10 март куни бўлиб ўтади. "Порту" ва "Бетис" клублари эса ўз ўйинларини 9 март куни ўтказишади. Жавоб баҳслари эса 17 март кунига белгиланган.

Кейин-чи?
Ушбу босқич ғолиблари чорак финалга йўл олади. Мағлуб бўлганлар мусобақани тарк этишади. Чорак финалга қуръа ташлаш маросими 18 март куни бўлиб ўтади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:27, 25.02.2022.
Ўқилди: 4110 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.