Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Деян Журжевич: «Гол уришда омадимиз келмади»

Баҳо:
+ | -

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этган Деян Журжевич қуйидагиларни таъкидлади.

- Бугун чиройли ўйин гувоҳи бўлдик. Жамоалар охиригача кураш олиб боришди. Йигитларга чиройли ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Ягона муаммомиз - вазиятлардан фойдалана олмадик. Йигитларга кўрсатма берганимдек, биринчи бўлимда ўйинни ўз назоратимизда ушлаб турдик ва кўплаб вазиятларни юзага келтирдик. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 10 дақиқасида худди шундай тарзда ўйнадик. Кейин эса узун паслар орқали ўйнашга ўтдик. Бироқ узун паслар ўйнаш учун керакли ҳужумчиларга эга эмасдик. Шунинг учун ўйинимиз яхши чиқмади. Футболчилар ғалабани ўйлаб пала-партиш эмас, машғулотларда шуғулланганимиздек ўйнашлари лозим. Шундай ғалаба қозонишимиз мумкин. Бугун чиройли ўйин учун рақиб жамоани ҳам табриклайман.

- Нима учун жамоа ўйиннинг учдан икки қисмини бир ҳужумчи билан ўтказди? Аббос Махсталиев ўйинга туширилган аввалги ўйинларда жамоанинг ўйини кучаяётганди.
- Агар майдонга 5 нафар ҳужумчини туширсам, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонамиз дегани эмас. Гап ҳужумчилар сонида эмас, ўйинни ташкил қилишда. Биринчи бўлимда Иракли жароҳат олиб, мажбурий алмаштириш қилганим боис, иккинчи бўлимда алмаштиришларни бироз ўйлаб амалга оширдим. Аббос Махсталиев ҳали ёш, унга кейинги ўйинларда имкон берамиз.

- Жамоа чемпионатда ўз майдонидаги биринчи голини қачон уради?
- Яхши савол. Умид қиламан, кейинги ўйинда.

- Жамоада қандай ўзгаришларни амалга оширдингиз?
- Жамоа сафига олимпиячилар қўшилганидан кейин ўйинимиз кучайди. ОЧЛда охиригача курашамиз.

- "Насаф" ҳужумкор ўйин намойиш қиладиган жамоа. Аммо бугун ўзининг бу хусусиятини намойиш эта олмади. Бунинг боиси нима: "Насаф" ўйнай олмадими ёки "Пахтакор" рақибга ўйнаш имконини бермадими?
- "Насаф" яхши жамоа эканини биламиз. Қаршиликлар бугун ўйинни 2 нафар ҳужумчи билан бошлашди. Буни жасурлик деб аташ мумкин. Аммо биз марказда битта кўпроқ ўйинчига эга бўлганимиз боис ўйинни назоратда ушлаб турдик, аммо гол уришда омадимиз келмади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:48, 12.04.2012.
Ўқилди: 6922 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.