Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Осиё кубоги-2023 саралаш босқичига ташланган қуръа борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Қуръадан аввал қоғозда фаворит эдик. Чунки ФИФА рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси бошқаларга нисбатан юқори ўринни эгаллаганди. Қуръадан кейин ҳам, фикримча, ҳамон фаворитмиз. Аммо, ўз тажрибамдан келиб чиқиб гапирадиган бўлсам, эҳтиёт бўлишимиз керак демоқчи эмасман, иложи борича мусобақага яхши тайёргарлик кўришимиз, футболчиларни руҳлантиришимиз керак. Ҳали ўйин бошланмасдан туриб ғалаба қозониш мумкин эмаслигини ўйинчиларга тушунтиришимиз шарт. Шунинг учун футболчилар билан бирга қаттиқ меҳнат қилишимиз зарур. Агар юқори даражада тайёргарлик кўрмасак, "сюрприз"лар юз бериши мумкин.
Ўзбекистон терма жамоаси одатдагидек Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритиши керак. Яна бир марта такрорлайман, ҳеч бир баҳсни бошламасдан туриб ютиб бўлмайди. Ўзбекистон терма жамоаси фаворит. Олдимизда турган барча ўйинларда ғалаба қозониб, Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритиш учун футболчилар ва мураббийлар штаби қўлидан келган барча ишни қилади. Тез орада Тошкентга етиб бораман ва қолган гапларни ўша ерда гаплашамиз. Ўзбекистоннинг барча фуқароларига соғлиқ-саломатлик тилайман. Чунки бу энг муҳими. Тез орада кўришамиз", — деди Катанец ЎФА матбуот хизматига берган интервьюсида.