Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Контенинг хафсаласи пир бўлди. «Тоттенхэм»нинг муаммолари нимада?

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» мухлислари ҳам ўз севимлиларининг яхши натижаларга эриша олишидан умид қилмай қўйди. Нуну Эшпириту Сантунинг ишдан бўшатилиши ва Антонио Контенинг унинг ўрнига тайинланиши жамоанинг натижаларини барқарорлаштирмади. Аксинча, 23 январдан кейин «шпорлар»нинг Премьер-лигадаги натижалари бутунлай пасайиб кетди - 5 учрашувда 4 та мағлубият. Бу сериядаги ягона ғалаба «Манчестер Сити» устидан қозонилган. Бироқ, клуб мухлсилари бундай ғалабаларни «Саутгемптон», «Вулверхэмтон» ва «Бёрнли» устидан эришилган ғалабаларга алмаштирган бўларди...

Контенинг «тарвузи қўлтиғидан тушди»

Италиялик футболчи 2021 йилнинг ноябрь ойида «Тоттенхэм» бошқарувига тайинланганидан бери жамоа барча мусобақаларда 21 та ўйин ўтказиб, 11 та ғалаба, 3 та дуранг ва 7 бор мағлубиятга учраган. «Шпорлар» 39 очко билан АПЛ турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда. Чемпионлар Лигаси зонасидан заҳирадаги иккита ўйин билан 7 очко ажратиб турибди.

Бундай ҳолатлар клубга алоқадор барча мухлислардан тортиб, менежерларгача аллақачон жамоанинг ЕЧЛ йўлланмасига эга чиқишига шубҳа қилмоқда. Ўз вақтида Конте клубга ғалаба қозонган, тажриба ва мураббийлик маҳорати орқали натижа бера оладиган мураббий сифатида таклиф қилинган эди, аммо Антонионинг ўзи ҳам жамоаси билан бирор натижага эришишига шубҳа билан қарамоқда. 23 февраль куни «Бёрнли»дан учралган мағлубиятдан сўнг мураббий шундай деди:

«Мен бу ерга клубга ёрдам бериш учун келдим, агар муаммо мураббийда бўлса, мен кетишга тайёрман, муаммо йўқ. Мен бу ҳолатга ўрганмаганман. Қўлимдан келганча ҳаракат қиляпман, лекин вазият ўзгармаяпти. Мен клуб нима истаётганини муҳокама қилишга тайёрман. Мен клубга ёрдам беришни хоҳлайман, қаттиқ ишлайман, жуда қаттиқ ишлайман, кунига 20 соатимни «Тоттенхэм»га бағишлайман ва қолган тўрт соатини ухлайман, аммо бу етарли эмас.

Балки яхши ўйин намойиш этгандирмиз, аммо мағлуб бўлдик. Мен учун бу қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. Бешта ўйиндан тўрттасида мағлуб бўлиш «Тоттенхэм» учун фалокат ҳисобланади.

Мен ҳақиқатан ҳам вазиятни яхшилаш учун келдим. Балки мен ҳозир вазиятни унчалик яхши ўзгартира олмаётгандирман. Мен кўзларимни юмиб, шундай давом этиб кета олмайман, чунки мен жуда ҳалолман.

Биз, албатта, клуб билан гаплашиб, энг тўғри йўл топишга ва жамоани бу вазиятдан олиб чиқишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир бунинг учун тўғри пайт. Мен жуда хафаман. Охирги бешта ўйинда худди тирик қолиш учун курашаётгандек ўйнадик. Ҳақиқат шу. Эҳтимол, бирор нарсани нотўғри қилаётгандирмиз.

Мен масъулиятни ўз зиммамга олмоқчиман. Агар шундай бўлса, мен ҳар қандай қарорга тайёрман. Мен мағлуб бўлишни ёмон кўраман. Айни дамда маошимни олишга лойиқ эмасман. Бундай ўйин билан биз 10, 12, 13-ўринларни эгаллашимиз мумкин. Мен жамоага келганимдаги ўрни билан мавсумни якунлашимиз мумкин»

Олдинда «Тоттенхэм»ни «Лидс», «Мидлсбро» (Англия кубогида), «Эвертон», «Манчестер Юнайтед» ва «Брайтон» билан ўйинлар кутиб турибди. Бундай омадсиз ўйинлар серия жамоанинг кейинги ўйинларига ҳам таъсир ўтказиши мумкин.

Кейн яна «тўнини тескари кийиб олди»

Контенинг фикри жамоанинг футболчиларига ҳам таъсирини ўтказмасдан қолмади. Хусусан, The Express нашри италиялик мураббийнинг сўзларидан сўнг, Контенинг эҳтимолий кетиши Харри Кейннинг ҳам жамоадан кетишига олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқда. Ҳужумчи ўтган ёзда «Тоттенхэм»ни тарк этишни хоҳлаганига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Футболчи «Манчестер Сити» унинг трансфери бўйича ҳаракатни бошлаганидан сўнг жамоа машғулотларига келмай қўйди. «Шпорлар» раҳбарияти қандай қилиб бўлмасин Харрини жамоада олиб қолди. Футболчи бундан норози бўлди ва шу сабаб Нуну бошқаруви пайтида Харрининг натижаларида кескин тарзда пасайиш кузатилди.

Контенинг тайинланиши ҳужумчини яна руҳлантирди ва у яна тез-тез гол ура бошлади. Матбуотнинг ёзишича, агар Конте Лондон клубидан кетса, Кейн ҳам ёзда жамоани тарк этишга қарор қилади.

Учта вариант

Матбуот Харри ўтиши мумкин бўлган учта клуб номини маълум қилди. Биринчи вариант – «Манчестер Сити». Пеп Гвардиола ҳақиқий марказий хужумчисиз яхши натижалар кўрсатишига қарамай, бу позиция учун ҳужумчи сотиб олиш кераклигини таъкидламоқда. «Сити»нинг ёзда Кейнни қўлга киритиш борасидаги уринишлари ҳақида сўралганда, испаниялик мутахассис шундай жавоб берди:

«Биз Кейн билан шартнома имзолашга ҳаракат қилдик, аммо келишув амалга ошмай қолди, чунки «Тоттенхэм» уни сотишни истамади. Биз ўз таркибимизга назар ташладик ва жамоамиз бутун мавсум бир хил савияда ўйин кўрсатишига ишончимиз комил эмас эди».

Ҳозирча экспертларнинг фикрича, Гвардиола жамоасига ўтиш орқали, Кейннинг барча орзусига эришишига шубҳа йўқ, чунки «Ман Сити» бу мавсумда яна Англия футболида доминант жамоа сифатида ўзини намоён қилмоқда.

Иккинчи вариант - «Манчестер Юнайтед». «The Express»нинг таъкидлашича, «Манчестер Юнайтед» ёзда ҳужумчи сотиб олишга ҳаракат қилади, чунки уларга голеадор марказий ҳужумчи керак. Эдинсон Каванининг шартномаси мавсум охирида якунига етади, агар «қизил иблислар» сафини Криштиану Роналду ҳам тарк этишга қарор қилса, улар янги футболчи сотиб олишга мажбур бўлишади.

Бироқ, англиялик экспертларнинг фикрича, Кейн кўплаб совринларни қўлга киритиш истайди ва бу трансфер амалга ошмаслиги мумкин. Чунки «Юнайтед» 2017 йилда Европа лигасида ғолиб чиққанидан буён ҳеч бир мусобақада ғалаба қозона олмади. Келгуси ёки икки йил ичида ҳам бунинг амалга ошишига шубҳа бор.

Учинчи вариант - «Реал». «Шпорлар» Премьер-лигадаги рақибларини кучайтиришни истамаслиги «Мадрид»нинг Кейнни қўлга киритиш имконияти кўпроқ эканлигини англатиши мумкин.

Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд «қаймоқранглилар» учун муҳимроқ трансфер мақсадлари сифатида кўрилмоқда, аммо режалардаги ҳар қандай ўзгаришлар, кимнингдир рад этиши ёки кутилмаган ҳолатлар Мадрид клубини Кейн номзодига олиб келиши мумкин. Кузатамиз.

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

 

Манба: Soccer.ru
Киритилди: 14:51, 26.02.2022.
Ўқилди: 3580 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.