Кеча Россия чемпионатида 19-тур баҳслари бошланди. «Нижний Новгород» ўз майдонида «Урал»ни қабул қилиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев баҳснинг 19-дақиқасида «Нижний Новгород» сафида захирадан майдонга туширилди ва ўйин давомида фаол ҳаракат қилди. Натижада РПЛ Йўлдошевни учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топди ва унга эсдалик совғасини топширди.