Кириш Регистрация
30/11 00:45 Кальяри 1-0 Верона
30/11 01:00 Брайтон 1-1 Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка 2-1 Валенсия
30/11 15:00 Навбаҳор - Андижон
30/11 15:00 ОКМК - Қизилқум
30/11 15:00 Локомотив - Нефтчи
30/11 15:00 Бунёдкор - Пахтакор
30/11 15:00 Сурхон - Олимпик
30/11 15:00 Динамо - Сўғдиёна
30/11 15:00 Насаф - Металлург
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта
01/12 00:45 Болонья - Венеция
01/12 01:00 Вальядолид - Атлетико

М.Қосимов: "Бунақа футболни ҳаётимда биринчи марта кўришим"

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор"-"Бунёдкор" ўйини (2:1) дан кейин ўтказилган матбуот анжуманида "қалдирғочлар" устози Миржалол Қосимов ўйин ҳақидаги фикрларини баён этди ва журналистлар саволларига жавоб қайтарди:

— Бугунги ўйин тўғрисида нима дейишим мумкин, аввало "Навбаҳор" ни ғалаба билан табриклайман. Улар бугун мақсадларига эришишди. Лекин бундай ўйинни хаётимда биринчи марта кўришим, умуман, тушунмай қолдим. Бу — футбол эмас, бу — пинг-понг ўйини эди. 2 та зарба ва 2 та гол, биринчи бўлимда стандартдан ва иккинчи бўлимда юзага келган вазиятдан.

— Мағлубиятни нима билан изоҳлайсиз? Балки жамоа ўйинчиларида толиқиш бордир, чунки "Бунёдкор" кетма кет ўйинларни ўтказмоқда ?

— Яна қайтараман, иккинчи бўлимдаги ўйинимиз умуман берилган кўрсатмаларни акси бўлди. Тўп билан муомала қилиш, айниқса гол ўтказиб юборганимиздан сўнг ўйинчиларимиз зомбига ўхшаб қолишди. Майдонда олдинга аниқ пасларни узатадиган бирор плеймейкер топилмади. албатта "Навбаҳор" 2-голдан кейин ҳимояга ўтиб олди ва ўйинни бузиш билан машғул бўлди. Майдон сифати ҳам умуман талабга жавоб бермайди. Нафақат биз балки "Навбаҳор" ҳам бу майдонда футбол ўйнашга қийналди. Бу майдонда чиройли ўйин кўрсатиб бўлмайди.

— Карпенкони нима учун таркибга киритмадингиз ?

— Унинг бироз тоби йўқ эди ва ўйинга қўйганим йўқ.

— Бунёдкор амалга оширадиган стандарт вазиятлар хавфли кўриниш оларди. Мана ўзингиз хам футболчи бўлган вақтларингизда стандарт вазиятларни мукаммал тарзда ижро этардингиз. Бу нарса омадга боғлиқми ёки бошқа омиллар ҳам борми ?

— Албатта, стандарт вазиятлар устида ишлашимиз лозим, барча машғулотларда кўпроқ стандарт вазиятларни ижро этишга кўпроқ эътибор қаратамиз, лекин бугунги ўйинда ўйинчилар охирига қадар ўйнашмади.

— Эмил Кенжасариев ҳақида?

— Эмилнинг ўйинини битта иккита ўйин билан баҳолаш қийин. Жамоага қўшилган ўйинчига қанчадир вақт керак, хулоса қилишга ҳали эрта. Сизларнинг назарингизда у бугун яхши ўйнаган бўлиши мумкин, лекин бугун биздан ҳеч ким яхши ўйнагани йўқ.

— Шогирдларингизга "Фэйр-плей" қоидалари танишми?

— Албатта, шогирдларимга фэйр-плей қоидалари таниш, лекин "арабча" ўйинлар нотаниш.

— "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоаларининг дастлабки турларданоқ очко йўқотиб боришини нима билан изохлайсиз?

— Бу — футбол, эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди, футбол шуниси билан қизиқ ва ҳамма уни шу жиҳатларини яхши кўрса керак.

— Водийда футбол ўйнаш гранд жамоаларга оғирми?

— Албатта, Наманганда ҳам, Андижонда ҳам Фарғонада ҳам футбол ўйнаш жуда оғир, ўтган йили хам шу ерда битта зарба ва битта гол бўлган эди ва мағлубиятга учраган эдик. 
Энди нима бўлган тақдирда ҳам, чемпионлик учун охиригача курашамиз.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 20:19, 13.04.2012.
Ўқилди: 9027 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.