Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Ўз лигаси лидери Митровични ЖЧ кутмоқда

Баҳо:
+ | -

Барчамизга маълумки, Чемпионшип Европанинг энг қизиқарли лигаларидан бири ҳисобланади. Бу ерда «Фулхэм» ҳар доим Премьер-лигага чиқиш учун кураш олиб борган. Жорий мавсум жамоа иккинчи ўриндаги «Борнмут»дан 9 очкога илгарилаб кетган. «ҚПР» ва «Хаддерсфилд»  аллақачон 11 очко ортда қолмоқда (гарчи улар 1-2 ўйин кўпроқ ўйнаган бўлсалар ҳам). «Фулхэм»да урилган голлар сони шунчаки фантастиc даражада - 81. Таққослаш учун, энг яқин таъқибчиларнинг ҳар бирида 49 тадан  гол мавжуд. Тўплар фарқи ҳам ҳайратланарли: «Фулхэм» учун - бу 52,  «Борнмут» учун 23, «ҚПР» учун эса 11 очко. «Хаддерсфилд»да бу кўрсаткич 8 тага тенг.

Лондонликларнинг ушбу ажойиб натижасига сабабчи инсон - бу сербиялик ҳужумчи Александр Митрович ҳисобланади. Унинг ҳисобида 30 та ўйинда 37 та гол бор. «Питерборо» билан ўтган сўнгги ўйинда (2:1) лондонликларнинг ҳар икки голи ҳам Митрович ҳисобига ёзилди.
У бу орқали чемпионатнинг бир мавсумидаги голлари сони бўйича лига рекордини янгилади - 32 гол. Митрович рақиблари дарвозасини 31 марта ишғол қилган «Брентфорд» ҳужумчиси Иван Тонининг ўтган йилги натижасини янгилади. Митрович ҳар бир ўйинда ўртача 1,1 гол урмоқда. У сўнгги тўртта ўйинда 5 та гол урган. Чемпиончипда ҳеч қачон бунақа кўрсаткич бўлмаганини ҳам таъкидлаш жоиз. Олдинда ҳали яна 14 та ўйин бор.

Тўпурарлик пойгасида Александрга энг яқин таъқибчи бўлган Бен Бреретон рақибидан 13 голга ортда қолмоқда. Сербиялик футболчи мавсум якунигача лига тарихидаги тотал рекордни ҳам янгилаши мумкин. Гап шундаки, «Мидлсбро» афсонаси Жорж Камсел 1926/27 йилги мавсумда 37 ўйинда 59 та гол урган эди. Маълумот учун, Чемпионшипга 2004 йилда асос солинган.

27 ёшли Митрович «Фулхэм» сафида 2018 йилдан буён тўп тепади. 2019/20 йилги мавсумда у Чемпионшипнинг «Олтин бутса»сини қўлга киритган эди, аммо кейинги мавсум серб 26 гол билан қаноатланган. Лондонликлар ўша мавсумда плей-офф орқали Премьер-лигага йўлланма олган эди. Аммо АПЛда Митрович сентябрдан апрелгача узоқ давом этган голсиз серияни бошидан кечирди. Натижада, ҳатто ҳужумчи ўша мавсумда клубига (3) қараганда терма жамоада (7) кўпроқ гол урган.

Дарҳақиқат, Митрович ҳар доим терма жамоада муваффақиятли ўйинларни ўтказган. 44 гол билан у Сербия тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади (ҳатто Югославия терма жамоасини ҳам ҳисобга олган ҳолда). 2022 йил унинг учун янада ёрқинроқ бўлиши кутилмоқда. Чунки Александрнинг ўзи португалияликлар билан драматик ўйинда катта саҳнага чиқиб, Сербияни Жаҳон чемпионатига олиб чиққани барчанинг ёдида бўлса керак.

Киритилди: 11:59, 27.02.2022.
Ўқилди: 1130 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.