Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

ФИФАнинг боши қотган — Россия МТЖ тақдири нима бўлади?

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, бироз олдин тарқалган маълумотларга кўра, Польша, Швеция ва Чехия терма жамоалари 2022 йилги жаҳон чемпионатида Россия билан бир турнирда ўйнашдан бош тортди. Бу борада кўпчиликка ФИФАнинг чиқарадиган қарори қизиқ.

Шанба куни Польша футбол иттифоқи раҳбари Цезарий Кулеша Твиттерида миллий терма жамоа Россияга қарши ўйнашни истамаслигини айтди.

«Биз ФИФАга умумий позицияни етказиш учун Чехия ва Швеция федерациялари билан музокаралар олиб бормоқдамиз», - дейди Кулеша. У Польша бошқа давлатлар билан бирлашишни хоҳлаётганини таъкидлади. Шу куни Польша терма жамоаси футболчилари вазиятга умумий фикр билдиришди: «Бизнинг Россия билан плей-оффда ўйнаш ниятимиз йўқ, қароримиз жиддий. Бунга тўхталиш осон бўлмади. Лекин ҳаётда футболдан ҳам муҳимроқ нарсалар бор».

Терма жамоа матбуот хизмати ходими Якуб Квятковски бу борада ўз позициясини тасдиқлади: «Техник мағлубиятга тайёрмисиз? - Ҳа, футболчилар билан биргаликда Россияга қарши ўйнамасликка қарор қилдик», — дейди Якуб.

Роберт Левандовски бу ҳақда алоҳида фикр билдирди ва жамоани қўллаб-қувватлади: «Бу тўғри қарор! Ҳозирги вазиятда Россияга қарши ўйинни тасаввур қила олмайман. Бунга россиялик футболчилар ва мухлислар жавобгар эмас, лекин биз худди ҳеч нарса бўлмагандек ҳаракат қила олмаймиз», — дейди Роберт. 

Шанба оқшомида бу иттифоққа Швеция ҳам қўшилди. Швеция футбол федерацияси бу қарорни ўз расмий сайтида қайд этди: терма жамоа Чехияни мағлуб этса, Россияга тўқнаш келади ва улар билан ўйиндан бош тортади. Швецияликлар икки муҳим фикрни илгари сурган. Биринчидан, жамоа нейтрал ҳудудда ўйнаш фикрига қарши. Иккинчидан, ФИФАни Россиянинг мусобақада иштирок этишига йўл қўймасликка чақирди.

ФИФА илтимосимизни қондирмаслигига ишониш қийин. Бу жиннилик давом этар экан, Россиянинг турнирда қатнашиши мумкин эмас», дея тушунтиради федерация президенти Карл-Эрик Нильссон. Чехия эса якшанба куниёқ бойкотга қўшилган. «Чехия футбол иттифоқи терма жамоа ҳеч қандай ҳолатда Россия билан ЖЧ-2022 саралаш босқичида ўйнамаслиги ҳақидаги қарорни маъқуллади», - дейилади мурожаатда.

ФИФА аввалига Польшага, кейин эса Швеция – Чехия ўйини ғолибига техник мағлубият бериш учун барча расмий асослар мавжудлигини тасдиқлади.

Бу сценарийда Россия тўғридан-тўғри ЖЧ-2022га чиқади. Аммо вазият ўзига хос ва ФИФА Россияни чиқариб юбориш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Кўпчилик европалик сиёсатчилар спортни ҳам кенг санкциялар рўйхатига киритиш тарафдори эканликларини айтишди. Агар бу содир бўлса, Польша автоматик тарзда турнирга чиқади. Ҳозирча УЕФА регламентида фақат биргина вариант мавжуд. Ташкилот Россия ва Украина клублари учун нейтрал майдонда ўйнашни таклиф қилган. Сербия президенти Александр Вучич аллақачон рус жамоаларига уй учрашувларини Сербия ҳудудида ўтказишни таклиф қилган.

Киритилди: 18:45, 27.02.2022.
Ўқилди: 2430 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.