Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

"Навбаҳор" тақдимот маросимини ўтказди

Баҳо:
+ | -

Бугун Наманган шаҳридаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида “Навбаҳор”нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. 

Маросимдан олдин мазкур мажмуага йиғилган мингдан ошиқ мухлисларга вилоятимиз санъаткорлари ўзларининг дилрабо куй-қўшиқларини ҳавола этишди.

Маросимда клуб вакиллари билан бирга Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ва вилоят сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Вилоятимиз раҳбари ҳамда расмий меҳмонлар жамоа футболчиларига янги мавсумда тўп тепадиган рақамлари ёзилган футболкаларни топширишди. 

Унга кўра, 2022 йилги мавсумда дарвозабонлар – Ўткир Юсупов – 1, Раҳимжон Давронов – 35, Озодбек Маърупов – 41, ҳимоячилар – Егор Кримец – 2, Боян Цигер – 4, Рустамжон Ашурматов – 6, Игорь Голбан – 22, Давронбек Ҳошимов – 24, Станислав Андреев – 28, Муҳаммадбобир Мўйдинов – 70, ярим ҳимоячилар – Азимжон Аҳмедов – 7, Жамшид Искандеров – 10, Ислом Кенжабоев – 11, Жамшид Болтабоев – 14, Эҳсони Паншанбе – 17, Нурилло Тўхтасинов – 19, Йован Жокич – 23, Элгужа Григалашвили – 30, Жавоҳир Ҳусанов – 48, Музаффар Мўминов – 64, Асадбек Собиржонов – 77,  ҳужумчилар – Иброҳим Ғанихонов – 9, Зоран Марушич – 32, Андрей Сидоров – 99 – рақамларда жамоа шарафини ҳимоя қилишадиган бўлди. 

Шунингдек, мухлисларга жамоа мураббийлар штаби ҳамда ходимлари ҳам таништирилиб ўтилди. 

Маросим давомида “Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Бабаян, жамоамиз сардори Азимжон Аҳмедов ҳамда грузиялик ярим ҳимоячи Элгужа Григалашвилар сўзга чиқиб, жамоага яратиб берилган аъло шароитлар учун Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, клуб раҳбарияти, шу жумладан, клуб президенти Отабек Саматовларга ўз миннатдорчиликларини билдириб, бўлажак мавсумда вилоят ҳокими, клуб раҳбарияти ва мухлислар ишончини оқлаш учун бор куч, маҳорат ҳамда имкониятларини ишга солишларини эътироф этишди. 

Шундан сўнг, Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов сўзга чиқиб, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев вилоятимизга ташрифлари чоғида “Наманган ўзбек футболига Одил Аҳмедов сингари истеъдодли, ватанпарвар футболчини етказиб берганлиги билан фахрланиши, “Навбаҳор” мухлислари Англия. Италия ва Франция футбол фанатларидан қолишмаслиги, Наманган шаҳар ва қишлоқларида Одил Аҳмедовнинг издошлари яна кўплаб топилиши, “Навбаҳор” футбол клуби базасида “Футбол академияси”ни ташкил этиб, Давлатобод туманини спорт шаҳарчасига айлантириш” борасида фикр билдирганликлари, Юртбошимизнинг ушбу гапларидан келиб чиққан ҳолда, нафақат юртимиз, балки собиқ иттифоқ ва Осиёда ўз ўрнига эга бўлган, миллий чемпионатимизнинг энг совриндор жамоаларидан бири бўлган “Навбаҳор”нинг олдинги шонли тарихини тиклаш мақсадида жамоа таркиби тажрибали ва маҳоратли футболчилар ҳисобига кучайтирилиб, “Навбаҳор”нинг олдига янги мавсумда Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилганлигини таъкидлаб, янги мавсумда “лочинлар”га омад ёр бўлишини тилади. 

Сўнгра, мониторда “Навбаҳор” Медиа ва матбуот хизматлари томонидан тайёрланган, 2021 йилги мавсумнинг энг ёрқин лаҳзалари акс этган видеоролик намойиш этилди.

Маросим якунида жамоамиз мураббийлар штаби ҳамда футболчилари вилоятимиз раҳбари ва клуб раҳбарияти билан бирга эсдалик учун суратга тушишди. 

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 21:20, 27.02.2022.
Ўқилди: 1241 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.