Кириш Регистрация
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 15:00 Тэжон Хана Ситизен 0-1 Виссел Кобе
27/10 15:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Порт
27/10 15:00 Кёто Санга 5-2 Ньюкасл Жетс
27/10 15:00 Шангхай Порт 2-3 Конган Ханой
27/10 17:15 Бейжинг Гуоан 2-2 Чонбук Моторс
27/10 17:15 Ратчабури 0-0 Кашива Рейсол
27/10 21:00 Шабаб ал-Аҳли 2-0 Истиқлол
27/10 21:00 Ас-Сийб 0-0 Ист Бенгал
27/10 22:30 Сассуоло 2-6 Лацио
27/10 23:15 Аш-Шамол 3-1 Ал-Ҳилол
27/10 23:15 Аш-Шорта 1-1 Ал-Ҳуссайн
28/10 00:45 Рома 4-2 Кальяри
28/10 00:45 Торино 1-3 Комо
28/10 15:00 Гамба Осака 1-1 Бурирам Юнайтед
28/10 15:00 Кашима Антлерс 3-0 Поханг Стилерс
28/10 17:15 Персиб 2-0 Мельбурн Виктори
28/10 17:15 Конг-Виттел 0-5 Сеул
28/10 18:45 Насаф 0-1 Кувайт СК
28/10 18:45 Гол Гоҳар 0-0 Аркадағ
28/10 21:00 Ал-Жазийра - Ал-Муҳаррақ
28/10 21:00 Ан-Наҳда - Ар-Райян
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер
28/10 23:15 Холидия - Ал-Ваҳда
28/10 23:15 Ал-Файсалий - Ат-Таъвун
29/10 00:45 Женоа - Ювентус
29/10 00:45 Монца - Наполи
29/10 22:30 Фрозиноне - Лечче

Суҳбатдошингиз сўзларини текширинг: ўзбек мураббийлар ёлғон тўқишганмиди?

Баҳо:
+ | -

Яқинда ҳамкасбларим билан бир мураббийнинг таржимаи ҳолини муҳокама қилиб, унда, юмшоқ айтганда, ноаниқликларни топдик. Ўша шахс ўз номига аслида мавжуд бўлмаган ютуқлар ва лавозимларни ёздирган. Аммо маълумотлар интервьюдан интервьюга кўчгани сари тасдиқланган факт ҳолига келиб қолмоқда...

***

- Ушбу мавзуда ёдимга келган бир воқеани сўзлаб бераман. 2000 йили, интернет атамаси камчиликка таниш бўлган кезлари «ўргимчак тўри»га кириш ҳаммага ҳам насиб қилмаган. Бу эса, табиийки, тизимдан олинадиган маълумотлар сонини ҳам чеклаган. Натижада журналистлар «илк гапирувчилар»дан, воқеалар иштирокчиларидан маълумот олишга мажбур бўлишган. Ушбу ҳолат халқаро расмий мусобақаларга ҳам тааллуқли.

2000 йили Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш турнирида қатнашган, вакилларимиз жойлашган гуруҳ ўйинлари Непалда ўтказилиб, учрашувлар трансляция қилинмаган, ОФК сайтида ҳам натижалар берилмаган (у пайт ОФКда сайт бўлганига ҳам ишончим комил эмас). Хуллас, мусобақа ҳақида маълумот олишнинг ягона йўли юртимизга қайтган мураббийлар билан суҳбатлашиш эди. Уларнинг ҳикояси шундай бўлди: «Биз яхши қатнашдик, 2та ўйинда ғалаба қозондик, фақат мезбонлар билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганимиз сабабли тўплар нисбатига кўра, 2-ўринни эгаллаб, якунда Осиё чемпионатига чиқолмадик». Ушбу интервьюлар матбуотда чоп этилди, жадваллар архивга киритилди. Орадан бир ой ўтиб, футбол статистикасига ихтисослашган сайтларнинг бирида турнир натижалари эълон қилинди. Маълум бўлишича, Непал термаси билан дуранг ўйналмаган, балки 1:2 ҳисобида ютқазилган экан. Ҳайрон бўлиб, терма жамоалар билан ишлаш бўлимининг ўша пайтдаги раисига савол бердим: «Кимга ишонайлик - сизнинг гапингизгами ёки ўша сайтгами?» Бунга жавобан табассумли сукутни олдим.

Орадан икки йил ўтиб, Виктор Борисов Ўзбекистон ёшлар жамоаси бош мураббийи сифатида кейинги Осиё чемпионати саралаши доирасида Непал термаси билан ўйинда қайд этилган ғалаба (12:0)дан  сўнг шундай деганди: «Йигитлар ўсмирлар даражасидаги мағлубият учун реванш олишни хоҳлашди, буни уддалашди». Демак, 2000 йили Непал жамоасига ютқазганимиз ҳақиқатга ўхшайди. Аммо мавзу шу билан ёпилмайди. 2005 йили нав­батдаги Осиё чемпионати саралаш турнири арафасида ўша 2000 йилги ўйин мезбонлар фойдасига 3:1 ҳисобида якунланганини айтиб қолишди. Аммо «Википедия» саҳифасига кирсангиз, тўртинчи вариантга кўзингиз тушади: 3:0 - Непал термаси ғалабаси.

Буларни ёзишдан мақсад нима? Гап шундаки, фактчекинг - журналистнинг асосий қуроли. Интервьюда айтилган сўзлар ва фактларни текшириш даркор. Айниқса, ҳозир интернет маълумот олиш учун чексиз имкониятларни тақдим этмоқда. Фақатгина ушбу имкониятдан фойдаланиш хоҳиши бўлса, бас.

Агар кимлардир расмий ўйинлар натижасини айтиш чоғи ёлғон ишлатган бўлса, бошқа воқеалар ҳақида гапиришганида, ҳақиқатни кутмаса бўлаверади. Леонид Броневой қаҳрамонларидан бири айтганидек: «Бизнинг даврда ҳеч кимга, баъзан ўзингизга ҳам ишонмаслигингиз керак».

***

- Дарвоқе, 1990-2000 йилларда олимпия спорт турларидан бири бўйича Ўзбекистон термаси мунтазам равишда Европага чиқиб, ортга медаллар ва кубоклар билан қайтарди. Бироқ жамоа вакиллари 40-ўринларни олиб, Олимпиадага сира чиқишолмасди. Айтишларича, ўша терма жамоа раҳбарлари аслида медаль ва кубокларни дўконлардан сотиб олишган, мусобақалар натижаларини ўйлаб топишган.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 07:40, 28.02.2022.
Ўқилди: 2097 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Мареска "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади [2896]

От изини той босар: ўзбек боксининг ёш авлоди ҳам жаҳонда етакчи! [2751]

«Умид қиламизки, улар бу воқеадан сабоқ чиқаришди». Хитой медиакорпорацияси Мбаппенинг узр сўрашига жавоб берди [2263]

Каннаваронинг укаси Ўзбекистон МТЖ сабаб Италия клуби билан шартнома имзолай олмади — ОАВ [2120]

Насри: «Месси менинг рейтингимдаги энг яхши ўнликка кирмайди» [1987]

«Олтин тўп» соҳиби Ҳарри Кейн 24 миллион евролик қаср қурмоқда. Ҳатто Роналдуда ҳам бундай ҳашамат йўқ! [1779]

Ямал бир ҳафта давомида Кейн «Олтин тўп»ни қўлга киритишини ҳис қилган [1698]

Невилл "Манчестер Юнайтед"нинг Кэррик бўйича қароридан ҳайратда [1566]

Мбаппе сабаб Ла Лига Хитой билан шартномадан 400 млн евро йўқотиши мумкин [1560]

"Барселона" 100 миллион еврога баҳоланаётган ҳужумчига қизиқмоқда [1413]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик