"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли жамоанинг "Наполи" ва "Интер" билан бўладиган ўйинлари ҳақида гапирди.
"Мухлисларнинг ёрдами ҳал қилувчи бўлади. Сўнгги икки ўйинда яхшироқ ўйнашимиз керак. Биз кўп меҳнат қилдик, натижани олиш вақти келди. Бу бизни ғолибга айлантирадиган охирги, энг қийин қадамдир.
Бизда "Интер"дан икки очко кўп, аммо уларнинг бир ўйини бор. Бу мувозанатли лига, бу ҳамма учун қийин мавсум ва дербида фаворитлар йўқ", - дея Пиоли сўзларидан иқтибос келтиради Milannews.
Эртага, 1 март куни "Милан" Италия кубоги ярим финалида "Интер"га қарши ўйнайди. 6 март куни Пиоли шогирдлари А Серияда "Наполи"га қарши баҳс олиб боришади.