"Спартак"нинг собиқ яримҳимоячиси Егор Титов Россия чемпионати 39-турида "Рубин"га қарши бўладиган ўйин олдидан Rusfootball.info сайтига интерьвю берди.
"Спартак"нинг иккинчи ўринни олиши учун яхшигина имкониятлари бор, - дейди Титов. - Бунинг устига иккинчи ўринга давогар жамоаларнинг барчасида стабиллик етишмайди. Шунинг учун бунга умид қиламиз. Мен йигитларнинг иккинчи шринни қўлга киритишларини жуда хоҳлардим.
"Рубин"га қарши ўйин? 33-турда Қозонда бўлиб ўтган ўйинда фарқли ўлароқ, бу сафар ўйин текис майдонда ўтади. Шунинг учун томонлар савияли футбол кўрсатишларига умид қиламан. Аммо, ҳозир "Спартак" сафида бир қатор жароҳат олган футболчилар борлиги мени безовта қиляпти. Ўйин бўйича рақиблар устун эмас, шунингдек, ўз уйида "қизил-оқ"ларга ишқибозларининг қўллашлари катта ёрдам беради, деб ўйлайман.
Башорат? Менимча, "Спартак" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонади".