Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Боксчиларимиз юртимизга қайтиб келишди

Баҳо:
+ | -

Хабар бериб ўтганимиздек, Болгариянинг София шаҳрида "кичик жаҳон чемпионати" сифатида эътироф этиладиган "Станжа" халқаро турнири бўлиб ўтди.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 1 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

Қайд этиш лозимки, Россия, Қозоғистон ва Украина каби терма жамоалар иккита таркиб билан иштирок этган мусобақада бундай натижани қайд этиш, бокс ҳамжамияти орасида шов-шувга сабаб бўлди.

Бугун мусобақада иштирок этган чарм қўлқоп усталаримиз юртимизга қайтиб келишди.

Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Кутиб олиш маросимида Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, мухлислар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди:

Олтин:

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов
-57 кг: Абдумалик Халаков
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов
-80 кг: Одилжон Аслонов
-92 кг: Мадияр Саидраҳимов
+92 кг: Лазизбек Мулложонов

Бронза:

-52 кг: Турсуной Раҳимова

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Киритилди: 07:55, 01.03.2022.
Ўқилди: 1391 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.