«Аталанта»нинг россиялик ярим ҳимоячиси Алексей Миранчук ва унинг украиналик жамоадоши Руслан Малиновский Россиянинг Украинага уюштираётган ҳужумидан қаттиқ таъсирланишган.
Бу ҳақда Бергамо жамоаси футболчиси Маттео Пессина Инстаграмда маълум қилди.
«Мен бир неча кундан бери бу ҳақда ўйлаяпман. Сўнгги икки йил ичида уларнинг бошдан кечирган азоб-уқубатлардан кейин қандай қилиб бу иш содир бўлиши мумкин? Бизда можарони яққол кўрсатиб турган икки футболчи бор - Руслан ва Алексей.
«Малиновский - кучли характерга эга йигит. Миранчук уятчангроқ. Бу воқеалар бошланганда, улар Жингонияда (клубнинг машғулот базасида) ўзаро дардлашишди. Футболни бирлаштирадиган нарса шундаки, у инсоний қирғинни барҳам қилишга ҳаракат қилади», деб ёзади Пессина.