"Реал Мадрид" клуби ҳимоячиси Марсело клубдаги келажаги борасида гапирди.
"Хотиржамман, "Реал Мадрид" менинг ҳаётим. Фаолиятимни шу ерда якунламоқчиман, лекин бу менга боғлиқ эмас. Ҳамма нарсанинг охири бор. Мен дунёнинг энг яхши жамоаси сардориман, ўзимни ажойиб ҳис қиляпман", - деди бразилиялик футболчи.