Қозоғистон Суперкубоги учун кечган ўйинда «Тобол» ва «Қайрат» 2 март, чоршанба куни ўзаро баҳс юритди.
Учрашув «Тобол»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Костанайликлар сафида Серикжан Мужиков (пенальти) ва Айбар Жақсиликов ўз сафига гол ёздириб қўйди. «Қайрат»нинг жавоб голига эса Жоау Пауло муаллифлик қилди. Меҳмонлар легионери Рикарду Алвеш ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, аммо у пенальтидан фойдалана олмади.
«Тобол»нинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Игорь Сергеев 81-дақиқада захирага олинган бўлса, «Қайрат» сафидаги Жасур Жалолиддинов захирада қолдирилди.
Шу тариқа, «Тобол» мамлакат Суперкубогини қўлга киритди. Қайд этиш керак, жамоа ўтган йили ҳам Суперкубокни ўзиники қилганди.
Қозоғистон суперкубоги.
«Тобол» – «Қайрат» – 2:1
Голлар: Серикжан Мужиков 30 (пенальти), Айбар Жақсиликов 83 – Жоао Пауло 39
Ноаниқ пенальти: Рикарду Алвеш 64
«Тобол»: Александр Мокин – Владислав Васильев, Жарко Томашевич, Сергей Малый, Александр Марочкин, Багдат Каиров – Душан Йованчич, Серикжан Мужиков – Рубен Бриджидо (Самат Жарынбетов 90), Зоран Тошич (Асхат Тагиберген 65), Игорь Сергеев (Айбар Жақсиликов 81);
«Қайрат»: Данил Устименко – Сергей Кейлер, Арсен Буранчиев, Виктор Васин, Маки Баньяк, Еркебулан Сейдахмет – Яцек Гуральский (С), Рикарду Алвеш – Данияр Усенов, Жоао Пауло (Гулжигит Алиқулов 84), Хосе Канте (Артур Шушеначев 58);