"Челси" ҳужумчиси Тимо Вернер Англия кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Лутон Таун"га қарши ўйин (3:2) ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Кубокда доимо қийин ўйинлар бўлган, айниқса иккинчи дивизион жамоасига қарши меҳмонда ўйнасангиз. Улар бугун яхши ўйнашди, аммо биз улардан яхшироқ ҳаракат қилиб, ғалаба қозондик.
Гол урганимдан ва голли узатма амалга оширганимдан хурсандман. Барчаси яхши. Бугун оғир ўйин бўлди, аммо охир-оқибат ғалаба қозонишга эришдик", - деди германиялик форвард.