Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Турон» мавсумолди тақдимот маросимини ўтказди

Баҳо:
+ | -

Бугун «Ўзбекистон» ўйингоҳи анжуманлар залида «Турон» клубининг 2022 йилги мавсум олдидан расмий тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тақдимот маросимида Фарғона вилояти футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев, Ўзбекистон тумани спортни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ҳакимжон Муҳиддинов, клуб мутассадди раҳбарлари ва бошқа мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этдилар.

Тақдимот маросимининг дастлабки қисмида сўзга чиққан расмий шахслар жамоага янги мавсумда омад ва зафарлар ёр бўлишини, 2022 йилги Про-лига мусобақалари якунида чемпионликка эришишларига тилак билдирган холда самимий дил изҳорларини билдириб ўтдилар. Шунингдек, тақдимот маросимида жамоа бош мураббийи Анвар Бердиев ҳам сўз олиб, жамоани қўллаб-қувватлаб келаётган вилоят мутасадди раҳбарлари, хусусан Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиевга клуб номидан ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. Фан клуб раиси Амирулло Собиров мухлислар ҳамиша жамоа билан бирга экани ва қўллаб-қувватлашларини, жамоага янги мавсумда чемпионлик ёр бўлишига тилак билдирди.

Кўтаринки руҳда ташкил этилган тақдимот маросимида жамоанинг барча футболчилари тўлиқ таништирилди. Маросим давомида жамоа томонидан янги мавсумда фойдаланиладиган SALLER бренди остида либослар тақдимоти ҳам ўтказилди.

«Турон» матбуот хизмати

Манба: fcturon.uz
Киритилди: 15:02, 03.03.2022.
Ўқилди: 1077 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.