Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Самвел Бабаян: “Жиддий рақибга қарши ўйнадик”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 1-туридан ўрин олган “Навбаҳор” - “Насаф” (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “лочинлар” бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.

- Бугунги ўйинда футбол байрами бўлишини кутгандик, лекин унчалик ўхшамади. Футболчиларимизнинг ғалаба қозониб, стадионга тўпланган минглаб мухлисларни қувонтиришга бўлган ҳаддан зиёд кучли иштиёқи қайсидир маънода таъсир кўрсатди, шошма-шошарликлар кузатилди. Учрашув ҳақида умумий фикр билдирадиган бўлсам, жиддий рақибга қарши ўйнадик, “Насаф” бир неча йиллардан буён барқарор футбол намойиш этиб келмоқда, натижалари ҳам шунга яраша ижобий бўлмоқда. Қўшимча равишда уларнинг бундан аввал битта расмий ўйин ўтказиб улгуришгани ҳам “Насаф”га қўл келди. Ўйинни таҳлил қилган ҳолда айтишим мумкинки, биз ғалабага яқин эдик, бир қатор яхши вазиятлар яратдик, рақиб дарвозаси томон зарбалар йўлладик. Лекин афсуски, улар муваффақиятли чиқмади. Умуман, стадионга тўпланган мухлислар ва телевизор орқали томоша қилганлар “Навбаҳор”-2022нинг фақатгина бир қисмини кўришди, холос. Фақат биринчи бўлимнинг дастлабки 20 дақиқаси ҳамда иккинчи бўлимнинг сўнгги 35 дақиқалигида жамоамиз яхши тўп сурди. Амалга оширадиган ишларимиз етарли, бугун биз кўрган муаммоларни таҳлил қиламиз. Бу йилги чемпионат жуда қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ, биз эса янада сифатлироқ ўйин кўрсатиб, мухлисларни қувонтиришга ҳаракат қиламиз, - деди Самвел Бабаян.

- “Навбаҳор”нинг 1996 йилги таркиби билан ҳозиргисини таққослай оласизми?

- Албатта, ҳозир солиштириш мушкул. Лекин ўша пайтлари ҳам ҳужумкор футбол намойиш этадиган истеъдодли футболчилар йиғилганди, ҳозирги таркибимизда ҳам миллий терма жамоада ўйнаган, ғалабалар таъмини биладиган ўйинчилар тўпланган. Ҳар икки жамоа мен учун қадрли, шундай экан, келгусида ҳам 1996 йилдаги каби сифатли футбол намойиш этишга ҳаракат қиламиз, трибуналаримиз биринчи ўйиндан охиригача тўлиб туришини хоҳлаймиз.

- “Навбаҳор” Туркияда 10 та ўйин ўтказди, лекин жамоавий ўйин борасида муаммолар кўзга ташланди. Бунинг сабаби нимада?

- Аввалроқ айтганимдек, бугун фақатгина айрим вазиятлардагина жамоавий ўйинни кўрдик. Мухлислар ва томошабинлар бу йилги “Навбаҳор”нинг фақатгина маълум эпизодларини кўришди, холос. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп.

Киритилди: 22:03, 03.03.2022.
Ўқилди: 1966 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.