"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхи Роберто ҳалигача клуб билан мавсум охирида якунига етадиган шартномасини янгилагани йўқ.
"Sport.es" нашрининг маълумотига кўра, 30 ёшли футболчи мушак жароҳатидан тикланишда давом этмоқда. Айни кунларда Каталония клуби вакиллар ва Робертонинг агентлари янги келишув учун ҳаракат қилишмоқда. Аммо борган сари бу масала қийинлашиб бормоқда.
Аввалроқ Роберто "кўк-анорранглилар" билан 2024 йилгача мўлжалланган шартнома имзолагани хабар қилинган эди.