«Барселона» ҳимоячиси Серхи Роберто ёзда жамоани тарк этиши мумкин.
Таъкидланишича, «кўк-анорранглилар» раҳбарлари футболчига янги шартнома таклиф қилиш ниятида эмас. Футболчининг амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзига қадар тузилган.
Маълумот ўрнида, Серхи жорий мавсум «Барселона»нинг Ла Лига доирасидаги 9 учрашувида майдонга тушиб, 2 гол ва 1 голли узатма муаллифига айланган.