Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Супер тур: «МЮ» - «Манчестер Сити» — азалий тўқнашув (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугун Манчестер шаҳрининг қизил томонидагилар ўз қўшнилари майдонига қисқа сафар қилади. «Манчестер Сити» эса ушбу мавсумда «МЮ» билан иккинчи даврада яна тўқнаш келади. Пеп Гвардиола жамоаси айни дамда битта кўп ўйин ўтказган ҳолда «Ливерпуль»дан олти очко ўзиб кетган ва турнир жадвалида етакчилик қилмоқда. Шунга қарамай, «шаҳарликлар» ўз майдонида «МЮ»га қарши сўнгги учта ўйиннинг ҳаммасини бой берган. «Манчестер Юнайтед» эса ҳамшаҳарларидан фарқли равишда бу мавсумни кучли тўртликка кириш учун курашга бахш этди. Улар ноябрда ўтказилган дастлабки давра ўйинини 2-0 ҳисобида «Ман Сити»га ютқазган эди.

Қуйида ушбу жуфтлик тўқнашувига оид қисқартирилган маълумотлар билан танишасиз.

Мусобақа: АПЛ, 28-тур
Ўтказилиш жойи: «Etihad Stadium»
Бошланиш вақти: Тошкент вақти билан 21:30да
Жонли эфир: «Узрепорт ТВ» (Футбол ТВ)
Бош ҳакам: Майкл Оливер
Қанот ҳакамлари: Саймон Беннет, Скотт Леджер
VAR: Стюарт Аттуэлл
VAR ёрдамчиси: Даррен Канн
Тўртинчи расмий: Эндрю Мэдли

Гвардиола шогирдлари сўнгги учрашувини Англия кубоги доирасида «Питерборо»га қарши ўтказиб, ғалаба қозонган эди. Жамоа «МЮ» билан ўйинда ҳимоячи Рубен Диаш хизматидан фойдалана олмайди. Шунингдек, Коул Палмер ҳам жароҳат сабаб қайдномага киритилмаслиги маълум бўлган.

«МЮ» юқорида айтилганидек, ноябрь ойида «Олд Траффорд»да бўла туриб, ўз рақибига тенг кураш таклиф эта олмаган. Тўғри, клубнинг аввалги устози Оле-Гунар Сульшер Гвардиоланинг «тилини тушунадиган» мутахассис эди. У 2019-20 йилги мавсумнинг ҳар икки даврасида «шаҳарликлар»га ҳеч қандай имкон қолдирмаган. Шунингдек, «МЮ» меҳмонда сўнгги учрашувларда кетма-кет уч марта ўз рақибини мағлуб этган. Сулшер мамлакат чемпионларига қарши асосан қарши ҳужум тактикасини танларди.

«Ливерпуль» таъқиби фонида Пеп Гвардиола ўз жамоасини жиддий тайёргарликдан ўтказаётгани аниқ, албатта. Улар «МЮ»ни мағлубиятга учратиш орқали АПЛдаги интригани сўндиришни ният қилган. «Etihad»да сўнгги йиллардаги омадсизликларга қарамай, Гвардиола ўз олдига янгидан шаклланаётган Рангник шогирдларини «нимталаш» мақсадини қўйган бўлса, ажаб эмас.
Англия кубогида бир нечта лидерларига дам олиш имконини берган Пеп, улардан «қизил иблислар»ни тиз чўктиришда фойдаланади.

«Манчестер Юнайтед» таркибида айтарли жиддий йўқотиш мавжуд эмас (Мейсон Гринвудни ҳисобга олмаганда). Яқиндагина Эдинсон Кавани ҳамда Скотт Мактоминайлар сафга қайтганлиги маълум қилинди. Улардан дербида фойдаланилиши мумкин.

Умумий статистика:

- «МЮ»да 77 та ғалаба;

- Дуранг 53 та;

- «Ман Сити»да 56 та ғалаба.

Тахминий таркиблар:

«Манчестер Сити» учун

Дарвозада: Эдерсон
Ҳимояда: Жоау Канселу, Жон Стоунз, Эмерик Ляпорт, Александр Зинченко;
Ярим ҳимояда: Родри, Кевин Де Брюйне, Илкай Гюндоган;
Ҳужумда: Фил Фоден, Бернарду Силва ҳамда Раҳим Стерлинг (4-3-3).

"Манчестер Юнайтед учун


Дарвозада: Давид Де Хеа;
Ҳимояда: Эрон Уан-Биссака, Ҳарри Магуайр, Рафаэль Варан, Люк Шоу;
Ярим ҳимояда: Фред, Мактоминей, Бруну Фернандеш;
Ҳужумда: Жейдон Санчо, Роналду ҳамда Поль Погба* (4-4-3). 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com

* - чап қанотда, шартли равишда

Киритилди: 06:00, 06.03.2022.
Ўқилди: 2049 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3232]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2108]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1834]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1829]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1551]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1510]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1494]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1444]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1421]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик