«Ливерпуль» 27 февраль куни Англия лига кубоги финалида "Челси" билан тўқнаш келиб, пенальтилар серияси орқали ғалаба қозонди. Учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида ҳисоб очилмади.
Мазкур баҳснинг 80-дақиқасида захирага олинган "қизиллар" ҳужумчиси Садио Мане жамоадошлари ғалабани нишонлаётган пайтда «Уэмбли» кийиниш хонасида жойнамоз кўтариб юрганини кўришган. Спортчи тақдирлаш маросимига кечроқ қўшилган.
Сенегаллик футболчи динини қаттиқ тутгани сабабли ғалаба нишонланаётган пайтда намоз ўқиётган экан. Унинг шунингдек, жамоадоши Такуми Минаминодан кийимига шампан пуркамасликни сўраган.
«Бизнинг жамоамиз турли миллат ва эътиқод вакилларидан иборат ва барчамиз бир-биримизни ҳурмат қилган ҳолда ўзаро яхши ўйнашимиз ва бирга ўйнашимиз керак», - деган Садио Мане ўз интервьюсида.