«Челси»нинг собиқ скаути Пит де Виссер инглиз клуби хўжайини Роман Абрамович ҳақида гапириб, кўпчилик россиялик тадбиркорнинг совуққонлиги ҳақида нотўғри фикрда эканлигини айтди.
«Менга қизилўнгач саратони ташхиси қўйилган вақтни жуда яхши эслайман. Мен касалликдан тузалдим, лекин кўп азоб чекканман. Кейин Романга қўнғироқ қилиб, лавозимимдан кетишим кераклигини айтдим. Унинг менга айтган сўзлари ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди: «Пит, мен сен билан ўн ёки йигирма йилга шартнома имзолашга тайёрман». Мен ўлим ёқасида эдим, улар менга шартномани ўн ёки йигирма йилга узайтиришни таклиф қилишди. Роман менинг ҳаётимни сақлаб қолган», - дея фикр билдиради де Виссер.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абрамович 2003 йилдан бери ўзига тегишли бўлган клубни сотиш қарорини эълон қилган эди. Ўшандан бери Лондон клуби беш марта Премьер-лигада ва икки марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.