Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Мексика чемпионатида кўнгилсиз воқеа рўй берди (видео)

Баҳо:
+ | -

Мексика чемпионатининг 9-туридан ўрин олган «Керетаро» – «Атлас» учрашуви Сантяго-де-Керетародаги «Коррегидора» стадионида мухлислар иштирокидаги шиддатли муштлашувдан сўнг тўхтатилди.

«Керетаро» Хулио Ферчнинг голидан сўнг 60-дақиқада ўз майдонида 0:1 ҳисобида мағлуб бўлаётганди. Кутилмаганда трибунада муштлашув бошланди. "Керетаро" мухлислари ҳам майдонга югуриб, ВАР жиҳозларини вайрон қилишди. Мухлисларнинг бир қисми ёш боладан рақиб жамоа футболкасини ечишга мажбур қилишган. Ҳалок бўлганлар ҳақида ҳали маълумот берилмади, фақатгина 22 нафар мухлис жароҳат олгани ҳақида хабар берилди.

«Коррегидора стадионида қабул қилиб бўлмайдиган ва бахтсиз зўравонлик. Стадионда қўриқлаш таъминланмагани учун айбдорлар жазоланади. Футболчиларимиз ва мухлисларимиз хавфсизлиги устувор вазифа!», деб ёзди Мексика чемпионати президенти Микел Арриола ўзининг "Твиттер"даги расмий саҳифасида.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан ўйин қайта бошланмади ва бошқа санага кўчирилади. Лига воқеа юзасидан тергов ишларини бошлади.

Киритилди: 17:49, 06.03.2022.
Ўқилди: 2754 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3355]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2381]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [2162]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [2067]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1999]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1946]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1887]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1841]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1797]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1793]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик