"Тоттенхэм" сардори Уго Льорис жамоанинг кийиниш хонасидаги ҳолати ҳақида гапирди. У шундай дейди:
"Ҳар доим ҳар хил кайфиятда бўламиз. Жамоадаги ҳамма масъулият менинг бўйнимда эмас, албатта. Бу ерда мендан бошқа муҳим футболчилар ҳам бор. Шундай бўлгани ҳам яхши. Чунки биз бир-биримиз билан тажриба алмашамиз. Кийиниш хонасида бош мураббий бизга анча баланд овозда кўрсатма беради. Бу эса бизни майдонга чиқишимиздан олдин "уйғониб" олишимизга ёрдам беради".