«Барселона» президенти Жоан Лапорта каталонияликларнинг собиқ бош мураббийи Роналд Куманнинг унга клубда етарлича вақт берилмагани ҳақидаги сўзларига изоҳ берди.
«Ўтган мавсум охирида менда Куман ҳақида жуда кўп шубҳалар бор эди ва мен бу ҳақда унга айтдим, лекин у давом этмоқчи эди. Мен уни ҳурмат қилардим, лекин ҳамма нарса нотўғри йўналишда кетаётганини англадим ва шундай қарор қабул қилишим керак эди. Мен буни ҳурмат билан қилдим ва орқага қарасам, буни тезроқ қилишим керак эди деган қарорга келаман. Агар бу унга оғриқли бўлган бўлса, ўтиб кетади деган умиддаман, - деди Лапорта клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.