«Эвертон» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард «Тоттенхэм»дан учралган йирик мағлубият (0:5) ҳақида фикр билдирди.
"Мен клубга сеҳрли таёқча билан келганим йўқ. Мен ўзимга тўлиқ ишонаман ва шунинг учун ҳам шу ердаман. Бизни нима кутаётганидан қўрқмаймиз. Биз кейинги ўйинларга тайёр бўламиз, футболчилар тайёр бўлиши керак", - дея Лемпарднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.