Кириш Регистрация

«Барселона» футболчисига АПЛ ва Ла Лига клубларидан таклиф бор

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм», «Арсенал», «Севилья» ва «Атлетико Мадрид» клублари «Барселона» ҳимоячиси Клемен Ленглени ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

«Челси»нинг икки футболчиси Андреас Кристенсен ва Сесар Аспиликуэта ёзда «кўк-анорранглилар» сафига қўшилиши мумкин, бу эса Каталония клуби мураббийлар штабининг режаларига кирмайдиган бошқа ҳимоячилар билан хайрлашишга мажбур қилади.

Fichajes нашри сўзларига кўра, улардан бири 26 ёшли Клемен Ленгле бўлиши мумкин. Манба берган хабарга кўра, франциялик футболчининг хизматларига Англиянинг «Арсенал» ва «Тоттенхэм», шунингдек, Испаниянинг «Атлетико» ва «Севилья» қизиқиш билдирган.

Ленгленинг «Барселона» билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. У жорий мавсумда 16 та ўйинда майдонга тушди.

Киритилди: 22:55, 08.03.2022.
Ўқилди: 1439 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.