Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Леога нисбатан ҳурмат шуми?

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» жорий мавсум барқарор эмас ёки жамоа ўта хотиржам. Ҳар ҳолда, парижликлар ЧЛ 1/8 финали дастлабки ўйинида «Реал»ни қабул қилиб, ягона гол эвазига устун келишди, кейин Лига 1да «Нант» меҳмони бўлиб, 1:3 ҳисобида ютқазишди. Боз устига, жамоа Нантда биринчи бўлимнинг ўзида 3та жавобсиз гол қўйиб юборди. Энди «Реал» билан баҳсдаги битта вазият кенг муҳокама қилинмоқда...

ЧЛ ўйини. Рақиб - «Реал». Ҳисоб - 0:0. «ПСЖ» футболчилари навбатдаги ҳужумда бурчак зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Бироқ ижро у қадар яхши чиқмади, рақиб тўпни жарима майдони ташқарисига тепиб юборди. Камига мадридликлар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетишди. Лионель Месси эса олдинга интилган Винисиус Жуниорни тўхтатишга унчалик урингани ҳам йўқ. Боз устига, аргентиналик юлдуз бразилиялик рақибини ўтказиб юборганидан кейин ҳам, унинг ортидан югуришни хоҳламади. Лео шунчаки, «пиёда» юрди, гўё. Айни шу ҳолат Данилу Перейрунинг ғазабини қўзғатди. Португалиялик ҳимоячи аввалига Винисиусни тўхтатиш учун тактик қўполлик қилишга мажбур бўлди ва бунинг учун ҳакамдан сариқ карточка олди. У шундан сўнг Мессига қарата ўшқирди. RMC Sport яқинда «Порту»нинг собиқ вакили аргентиналик футболчи «ўйиндан чиқиб қолган вазият»га қандай ғазаб билан муносабат билдиргани акс этган видеолавҳани видеода ошкор қилди. Ҳа, «ПСЖ»да Леонинг ҳурматини жойига қўйишмаяпти, чоғи.

Умуман, ўша ўйин Месси учун муваффақият келтирмади - аргентиналик юлдуз пенальтидан фойдаланолмай, «Реал»га қарши ўйинлардаги голсиз сериясини давом эттирди, L~Equipe нашри эса уни майдондаги энг суст футболчилардан бири сифатида кўрсатди. Тўғри, «ПСЖ» бахтига Килиан Мбаппе сўнгги лаҳзаларда ғалаба голини урди.

Муносабат

- «ПСЖ» либосидаги Мессини кўрсам, чинакамига ачиняпман. Ҳамма унинг барчасини ўз қўлига олиб, «Барселона»даги кароматларини такрорлашини хоҳлайди. Йўқ, ҳозир Месси ва Мбаппени ўзаро таққослашни истамайман. Охирги бир неча ойки, бир қирол ўрнига бошқаси тикланаётганини кузатяпмиз. Ҳозирги Месси «Барса»да ўйнаганининг сояси, холос... Эммануэль Пети («Арсенал»-нинг собиқ ҳужумчиси).

- Бу гапим билан жиннидек кўринарман, аммо ўйлашимча, дейлик, Бен Арфа ҳеч бир жабҳада Мессидан ёмон эмас. Такрорлайман, Атем ўзининг энг яхши спорт формасида - бу Месси. Жибриль Сиссе («Ливерпул»нинг собиқ ҳужумчиси).

- Месси бўшашмоқда. У бошини тобора пастламоқда, майдонда пиёда юрмоқда ва ўйин натижасига таъсир кўрсатолмаяпти. Le Parisien (Франция нашри).

- Мессидек футболчини танқид қилиш мумкин эмас. Ким шундай қилса, у футболда ҳеч нарсани тушунмайди... Карим Бензема («Реал» ҳужумчиси).

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:54, 09.03.2022.
Ўқилди: 7527 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6872]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2731]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2585]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2420]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2231]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2200]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2116]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2051]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2017]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1771]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик