Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

ЕЧЛдаги «валидол тайм»лар ёдингиздами?

Баҳо:
+ | -

Кеча тунда «Бавария» Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб ўйинида «Зальцбург»ни мағлуб этди - 7:1. Чемпионлар лигасида йирик ҳисобдаги ғалабалар учраб турсада, бундайин натижалар ҳамон ҳайратланарли. Айниқса, плей-офф ҳақида гап кетганда.

Қуйида Чемпионлар лигасида тарихидаги етти ва ундан кўп гол урилган барча учрашувларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Ливерпуль» - «Бешиктош» (8:0) - 2007 йил ноябрь

Инглизлар Чемпионлар лигаси тарихида биринчи бўлиб битта ўйинда саккизта гол уришни уддалаган ва ўша пайтдан бери ҳеч ким бундан каттароқ ҳисобда ғалаба қозона олмади. Ўшанда Йосси Бенаюн хет-трик қайд этган бўлса, Питер Крауч дубл муаллифига айланганди.

«Реал Мадрид» - «Мальмё» (8:0) - 2015 йил декабрь

Саккиз йилдан кейин Чемпионлар Лигаси рекорди яна такрорланди. Қолаверса, бу ҳам айнан Рафаэль Бенитес бошлиқ жамоага тегишли (юқорида тилга олинган «Ливерпул»нинг устози ўшанда Бенитес эди). Учрашув масаласини икки қотил ҳужумчи ҳал этган: Криштиану Роналдудан покер ва Карим Бенземадан хет-трик.

«Ювентус» - «Олимпиакос» (7:0) - 2003 йил декабрь

Ушбу ўйинда битта бош қаҳрамонни ажратиб кўрсатиш қийинроқ эди. Баҳсдаги етти гол олтита ўйинчи ҳисобига ёзилган. Дублга эришган ягона футболчи - Давид Трезеге. Қолган голларга Микколи, Энзо Мареска, ди Вайо, дел Пьеро, Салаеталар муаллифлик қилган.

«Арсенал» - «Славия» (7:0) - 2007 йил октябрь

Бу учрашувда асосий юлдузни илғаб олиш осонроқ: Тео Уолкотт. У 18 ёшида Чемпионлар лигасида дебют қилиши билан дублга эришди. Унинг дубли ҳамон Чемпионлар лигаси тарихидаги энг ёш футболчи томонидан қайд этилган натижа бўлиб турибди. Шунингдек, Фабрегас ҳам дубл муаллифига айланди. Александр Глеб ва Никлас Бендтнер ўз ҳисобларига биттадан голни ёздириб қўйишган.

«Жилина» - «Марсель» (0:7) - 2010 йил ноябрь

Андре-Пьер Жиньяк порлаган оқшом ёдингиздами? У ўшанда хет-трик қайд этган. Ушбу ғалабадан сўнг «Марсель» плей-оффга йўл олган, аммо 1/8 финалда «МЮ» қаршилигини енга олмаган.

«Валенсия» - «Генк» (7:0) - 2011 йил ноябрь

Роберто Сольдадо катта саҳнага чиққан кеча. У биринчи бўлимдаёқ хет-трик қайд этди ва «Валенсия»га осонлик билан уч очко келтирди. Энг қизиғи, ўшанда бу иккала жуфтликдан ҳеч бири плей-оффга чиқа олмаган - улар «Челси» ва «Байер»га бу йўлда имкониятни бой берган.

«Бавария» - «Базель» (7:0) - 2012 йил март, 1/8 финал

Мюнхенликлар Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида еттита гол уришнинг уддасидан чиқишди - кечаги натижадан айнан 10 йил аввал. Ўйинда Марио Гомес покер қайд этган. Хабарингиз бор, «Бавария» ўша мавсум Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борди, аммо у ерда «Челси»га ютқазиб қўйган.

«БАТE» - «Шахтёр» (0:7) - 2014 йил октябрь

Азалий қўшнилар учрашувида танаффусга қадар «Шахтёр» 6:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Ўшанда Луис Адриано 5 та гол уришга муваффақ бўлган.

«Бавария» 7:0 «Шахтёр» - 2015 йил март

Орадан бир йил ўтиб, «Шахтёр»нинг ўзи ҳам бундайин йирик мағлубият қурбонига айланди. Ўшанда ҳам кечагидек бўлгани каби Мюллер ҳамда Левандовски ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйишган.

«Барселона» 7:0 «Селтик» - 2016 йил сентябр

Ушбу баҳсда тезкор киритилган гол шотландияликлар руҳиятига салбий таъсир кўрсатган. Месси 3-дақиқада ҳисобни очганидан сўнг бўлим ўрталарида Мусса Дембеле пенальти тепиш имкониятига эга бўлди, бироқ ундан унумли фойдалана олмади. Шундан сўнг иккинчи бўлим тўлиғича «кўк-анорранглилар» устунлигида ўтиб кетди. Месси яна иккита гол уришга муваффақ бўлди.

«Марибор» - «Ливерпуль» (0:7) - 2017 йил октябрь

2017/18 йилги Чемпионлар лигасида «Ливерпул»дан «Спартак» ва «Марибор» жамоалари катта азият чекишган. Рақибларидан бир хил 0:7 ҳисобида зафар қучган Юрген Клопп шогирдлари якунда «Реал Мадрид» билан бирга финалга йўл олди – аммо чемпионликни қўлга кирита олмади.

«Ман Сити» 7:0 «Шальке» - 2019 йил март, 1/8 финал

Чемпионлар лигасининг 2018/19 йилги мавсумида плей-оффнинг биринчи босқичи «Сити» учун энг осони бўлди. Ўшанда жамоанинг бутун ҳужум чизиғи гол урган. Ўйинда Серхио Агуэро дублга эришган.

«Барселона» - «Бавария» (2:8) - 2020 йил август, 1/4 финал

Ушбу ўйин «Барса» мухлислари томонидан узоқ вақтгача унутилмаса керак. Айниқса, учрашув охирида каталонияликлар Мюнхенга ижарага берган ўйинчиси Филиппе Коутиньо дубл қайд этса, бундан аянчлиси бўладими?

«МЮ» - «Рома» (7:1) - 2007 йил апрель, 1/4 финал

Ўйинда ёш Криштиану дублга эришган. Дарҳақиқат, яна бир жуфт гол ҳозирда «манкунианликлар» мураббийлар штабида ишлаётган Майкл Каррик ҳисобига ёзилган.

«Бавария» - «Спортинг» (7:1) - 2009 йил март, 1/8 финал

«Бавария» Чемпионлар лигасида ўзига дуч келган рақибни тор-мор этишни яхши кўради - айниқса плей-оффларда. Ўйинда Швайнштайгер, Подольски ва Мюллер майдонда хоҳлаган ишларини қилишди. Аммо 1/4 финалда Мюнхен жамоаси «Барса» билан тўқнаш келди ва муваффақиятсизликка учради.

«Барселона» - «Байер» (7:1) - 2012 йил март, 1/8 финал

Лео Месси пента-трик қайд этган оқшом барчанинг ёдида. Аммо «Барса» 2011/12 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси ярим финалида «Челси» тўсиғидан ўта олмаган.

Киритилди: 14:02, 09.03.2022.
Ўқилди: 3982 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.