«Ювентус» ҳужумчиси Федерико Бернардески жамоани эркин агент сифатида тарк этишга яқин турибди. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, Турин клуби 28 ёшли италиялик футболчига маоши 30 фоизга қисқартирилган уч йилга янги шартнома таклиф қилган ва бу футболчини қониқтирмаган.
Футболчининг агенти Федерико Пасторелло айни дамда бир қатор инглиз клублари билан музокаралар олиб бормоқда.
2021/22 йилги мавсумда Бернардески «Ювентус» сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.