Ирландия Футбол Ассоциация (ИФА) терма жамоа бош мураббийи Стивен Кенни билан шартномаси Европа-2024 якунигача узайтирди.
50 ёшли мутахассиснинг амалдаги шартномаси шу йилнинг июль ойида якунига етарди.
«Мамлакатим терма жамоасини бошқариш энг олий шараф деб биламан ва шартномани узайтирганимдан хурсандман. Футболчилар Ирландия терма жамоасида ўйнашдан жуда фахрланишади ва сўнгги ўйинларда биз жамоа ҳамда ирландиялик мухлислар ўртасида мустаҳкам алоқа борлигини кўрдик», — деди бош мураббийи ИФА сайтига.
Кенни қўл остида Ирландия терма жамоаси сўнгги 10 та учрашувнинг атиги биттасида мағлубиятга учради.