Кириш Регистрация
17/06 18:00 Руминия 3-0 Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик 0-1 ОКМК
17/06 21:00 Бельгия 0-1 Словакия
17/06 23:59 Австрия 0-1 Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

«Арсенал» кучли тўртликка қайтди ёхуд Артетанинг кескин қарорлари ўзини оқламоқда (ми?)

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» Англия Премьер-лигасида қаторасига тўртинчи ўйинда ғалаба қозонди ва турнир жадвалида кучли 4-ўринга кўтарилди. Аммо шуни ҳам таъкидлаш керакки, канонирлар «канонирлар» мусобақадаги асосий таъқибчилар «Манчестер Юнайтед» ва «Вест Хэм»га қараганда учта, «Тоттенхэм»дан эса битта кам ўйин ўтказган. Шу сабаб бугун биз мавсумни омадсиз бошлаган «тўпчилар» вандай қилиб АПЛда кучли тўртликка қайтгани ҳақида бироз фикр юритамиз.

«Арсенал» 28-турда «Уотфорд»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Параллель ўйинда эса «Манчестер Юнайтед» «Манчестер Сити»га, «Вест Хэм» эса «Ливерпуль»га имкониятни бой берди. Бу эса Лондон клубини анча вақтдан кейин яна кучлилар сафига қайтишига ёрдам берди. Айни пайтда «канонирлар» ҳисобида 48 очко бор, таъқибчиларда эса мос равишда 47 ва 45 очкодан мавжуд. Шу билан бирга, «Арсенал» 25та, «Манчестер Юнайтед» ва «Вест Хэм»да эса 28тадан ўйин ўтказган.

Таъкидлаш керакки, Лондон клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида харидларга даҳшатли сумма ажратди (151 миллион евро). Мавсум бошидаги омадсиз учрашувлардан кейин «Арсенал» мураббийлар штаби жуда кўп танқидларга учраганди. Лекин ҳозир кўришимиз мумкинки, ёзги сармоялар клуб муваффақият учун ишлашни бошлади. Нуну Тавареш ва Альберт Самби Локонга жамоанинг марказдаги ўйинини тартибга келтирган бўлса, Бен Уайт эса Габриэль билан ҳимояда ажойиб жуфтлик ҳосил қилди. «Болонья»дан 25 миллион еврога сотиб олинган Такехиро Томиясу кутилмаганда Артета жамоасининг асосий ўнг қанот ҳимоячисига айланди. Лондонликлар «Реал» футболчиси Мартин Эдегор ҳуқуқларини тўлиқ сотиб олишга муваффақ бўлишди. Норвегиялик футболчи эса ўзига берилган имкониятларни ва сарфланган пулни оқлашни бошлади. Дарвозабон Аарон Рамсдейлни сотиб олиш, эҳтимол, «тўпчилар»нинг ёздаги энг муваффақиятли трансфери бўлди.

Аммо шунга қарамай, ушбу муваффақиятлар фақат инвестиция киритилган футболчилар орқали келди, деб айтиш мутлақо тўғри эмас. Микель Артета ихтиёрида бўлган футболчилар ҳам бу мавсумда ўзларини яхши томондан кўрсатишди. Ўртача ёши 24 дан сал каттароқ бўлган «канонирлар» Премьер-лигадаги энг ёш жамоа ҳисобланади ва уларнинг бир қатор ёш иқтидорлари сўнгги бир неча ой ичида олдинга катта қадам ташлаб, жамоа ўйинига жуда зарур бўлган барқарорликни қўшишди. Букайо Сака ва Эмиль Смит-Роу 21 ёшгача бўлган ўсмир футболчилар орасида жорий мавсумда 13 очко билан етакчилик қилмоқда.

Рамсдейл, Томиясу ва Эдегор 23 ёшда, Уайт эса бу футболчилардан бор-йўғи бир ёш катта, Киран Тирни ва Габриэл 24 ёшда ва улар мухлислар орасида яхши таассурот қолдиришда давом этмоқда.  24 ёшли Габриэль Мартинелли унчалик ёрқин ўйин кўрсатмаяпти, лекин у баъзи-баъзида ўзини жуда яхши намойиш этади.

Тўғри, «Арсенал» лигадаги ёш жамоа бўлиши мумкин, аммо шунга заҳирасида асосий таркиб футболчиларини ўрнини босувчи футболчилар кам. Агар жамоада жароҳатлар кўпайиб кетса, бу Артета учун етарлича муаммо туғдириши тайин. Чунки мутахассиснинг танлов имконияти унчалик катта эмас. Сабаби жамоани етарли ўйин амалиётига эга бўлмаган бир нечта ўйинчилар тарк этди. Шубҳасиз, «Арсенал»нинг натижаларини яхшилашда клубнинг жамоавий ўйинлари катта роль ўйнамоқда. Артета ўтган йили дадил танлов қилди ва Месут Ўзил ва Пьер-Эмерик Обамеянг каби футболчиларга «Эмирейтс»ни тарк этишига рухсат берди. Уларни имкон қадар тез ва муаммосиз кетиши учун футболчилар билан тузилган шартномани муддатидан олдин бекор қилди.

Бунга сабаб сифатида эса Артета тез-тез ўзининг вазифаси «Арсенал»ни беш йиллик танаффусдан сўнг Чемпионлар лигасига қайтариш эканлигини таъкидлаган ва у бу қарори учун баъзи мухлислар томонидан танқид қилинган. Яқинда ундан Роман Абрамович сўнгги йилларда Лондондаги асосий рақиби «Челси»га қанча пул сарфлагани ҳақида сўрашган ва унинг жавоби қуйидагича бўлди: «Бизнинг хўжайинимиз (Стен Кронке) бор, у кўп йиллардан бери клубга сармоя киритмоқда. Бизнинг асосий вазифамиз - жамоани, клубни ва таркибни яхшилай олиш эди. Биз ўзимиздаги ўйинчилар сонини, ходимларимизни тартибга солишимиз ва барқарор ўйин кўрсатишимиз учун жамоада тозалаш ишларини олиб боришимиз керак эди. Сўнгги бир неча йил давомида биз буни амалга ошира олдик деб ўйлайман».

Ҳозирда биз Артетанинг қарори қанчалик тўғри эканлига гувоҳ бўлмоқдамиз ва агар «канонирлар» мавсумни кучли тўртликда якунласа, мутахассиснинг ғояси ўзини оқлаганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

 

Жамшиджон Маҳмудов тайёрлади.

Киритилди: 11:49, 10.03.2022.
Ўқилди: 3749 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.