«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема ўз ватандоши Килиан Мбаппе ҳақида фикр билдирди.
«Килиан ўйиндан кейин ҳафсаласи пир бўлгани аниқ, бу нормал ҳолат. У ҳар доимгидек порлашни хоҳлаяпти, ЕЧЛда ғалаба қозонишга иштиёқи юқори.
У ҳали ёш, буни амалга ошириш учун вақти етарли», — дейди Бензема.