Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Наҳотки?! Битта қўлсоат учун 200 минг фунт? АПЛ мураббийларининг диди ҳақида билиб олинг!

Баҳо:
+ | -

Сиз футбол дунёсида фақат ўйинчилар "крутой" юради деб ўйлайсизми? Агар шундай бўлса, қаттиқ янгишасиз. Бу муҳитда ҳатто мураббийлар ҳам ўз шогирдлари каби, одамларни ҳайратга соладиган қимматбаҳо буюмлардан фойдаланади. АПЛ менежерлари майдон четида жамоасини бошқарар экан, ўз қўлларидаги қимматбаҳо соатларни жойи келганда "кӯз-кӯз" қилиб қӯйишади. Қуйида, сизнинг эътиборингизга ўйин давомида Томас Тухель, Пеп Гвардиола ҳамда Юрген Клопп каби менежерлар томонидан мунтазам фойдаланиладиган қўлсоатлар нархини тақдим этамиз.

Пеп Гвардиола – "Манчестер Сити"

Фойдаланадиган соати: "Rolex Cellini"
Нархи: 12,500 фунт-стерлинг

"Манчестер Сити" устозининг класси юқори даражада. У шунингдек, классик услубда кийинади. Пеп сўнгги баҳсларда билагига "Rolex Cellini" таққан ҳолда кўриниш берган. Яқин ўтмишда Гвардиола "Richard Mille" брендининг "010 АМC Аutomatic" ҳамда "022 Тourbillion Aerodyne" маркасидан фойдалангани қайд этилган.

Юрген Клопп – "Ливерпуль"

Фойдаланадиган соати: "IWC Perpetual Calendar Digitate Date-Month Edition '50 Years Aquatimer'
Нархи: 8,850 фунт-стерлинг

"Ливерпуль" бош мураббийи тақадиган қўлсоати бир нечта вазифалар учун ихтисосланган. У сизга нафақат вақтни, ойни ва санани, балки йилни (мавсумни) сиз учун қанчалик муҳим эканини ҳам эслатиб туради.
Ушбу сериядаги timekeeper'лар дунё бўйлаб эллик нусхада ишланган, холос. Ҳа, футбол бошқарувида бу нарса муҳим бўлмаслиги мумкиндир. Аммо сизда кўпфункцияли соатнинг бўлиши, катта афзаллик беради.

Томас Тухель – "Челси".

Фойдаланадиган соати: "Hublot Classic Fusion"
Нархи: 4,700 фунт-стерлинг

"Аристократлар"нинг немис тактик мутахассиси қўлсоатлар борасида жамоанинг собиқ устози Жозе Моуриньо билан бир хил дидга эга. Моуриньо ҳозиргача "Hublot" компаниясининг расмий элчиси ҳисобланади. Шунингдек, швейцар компанияси "Челси"нинг ҳамкорларидан бири саналади.
Қолаверса, Швейцария соатсози (HUBLOT)йил сўнгида ўтказилиши кутилаётган Жаҳон чемпионатига ҳам ҳамкорлик қилиши белгиланган.

Френк Лэмпард – "Эвертон"

Фойдаланадиган соати: "Patek Philippe Aquanaut Travel Time Ref 5164A"
Нархи: 31,430 фунт-стерлинг

Супер Френк қўлидаги қиммат "матоҳ"ни "Эвертон"га расман тайинланганида оммага намойиш этганди. "Patek Philippe" Лэмпарднинг севимли брендларидан биридир. Компания ўз маҳсулотини машҳур футболчи учун махсус безаклар билан зийнатлаган. У шунингдек, юқоридаги мураббийлар каби "Hublot" ҳамда "Richard Mille"дан ҳам фойдаланиб туради.

Антонио Конте – "Тоттенхэм"

Фойдаланадиган соати: "Rolex Daytona"
Нархи: 11,600 фунт-стерлинг

Италян мураббийи классикани хуш кўради. Уни Лондондаги "Nissan Duke" машинасини билан ёдга олинг. У ҳам ўта мумтоз кўринишда бўлиб, нархи 19,200 фунтга тенг эди. Худди шундайин, Контенинг билагидаги соат ҳам машинасига анча яқин нархда.

Дэвид Мойес – "Вест Хэм"

Фойдаланадиган соати: "Patek Philippe Annual Calendar"
Нархи: 42,810 фунт-стерлинг

Шотландиялик ўйинда ўз соатига тез-тез қараб қўяди. Унинг аксессуари эса ўта қиммат нусхалардан биридир. Мойес "МЮ"ни бошқарган пайтларида "Audemars Piguet Royal Oak"дан фойдаланган. Унинг ҳозирги қўлсоати ҳам мутахассисга жуда ҳам асқотади.

Стивен Жеррард – "Астон Вилла"

Фойдаланадиган соати: "Patek Philippe Ref 5712/1А-001"
Нархи: 37,530 фунт-стерлинг

"Ливерпуль" афсонаси "Рейнжерс"ни бошқарган пайтларида "Apple Watch"дан фойдаланар эди. "Астон Вилла"да у жаҳон брендининг энг қиммат маҳсулотидан сотиб олган. Жеррард қўлсоатининг чети олтин кукуни билан зийнатланган. Биласизми, ушбу бренднинг "матоҳ"лари қўлдан-қўлга ўтиши билан нархи қимматлай боради ва 200 минг фунтгача(!) етар экан.

Бренден Рожерс – "Лестер Сити"

Фойдаланадиган соати: "Rolex Daytona"
Нархи: 11,600 фунт-стерлинг

Антонио Конте каби "Лестер" устози ҳам "Rolex"нинг пўлат қопламали қўлсоатлари ишқибозидир. Аввалари, кузатувчилар Рожерс қўлида узоқ вақт давомида "IWC Yacht Club Chronograph" маркали timekeeper'ни кўрарди. Айни дамда эса Бренден Рожерс қимматроқ ва катта қийматга эга "Daytona" савдо белгисини афзал кўрмоқда.
Ушбу қўлсоатнинг максимал нархи 50 минг фунтгача боради.

 


инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 14:14, 10.03.2022.
Ўқилди: 3395 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.