«Наполи» ярим ҳимоячиси Марек Ҳамшик мавсум якунига етгач, «Наполи»дан кетмоқчи эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Sky Sport Italia» хабар бермоқда.
«Мен «Наполи» футболкасини жуда ҳам яхши кўраман. Клуб билан беш йиллик шартнома имзолаганимни ва бундан жуда ҳам бахтиёр эканлигимни бир неча бор таъкидлаган эдим. Оилам Неаполда истиқомат қилади ва бу ердаги ҳаётга кўникиб қолишган», - деди словакиялик футболчи.
«Мен клуб раҳбарияти билан бир фикрдаман ва бу клуб либосида тўп суришда давом этишни хоҳлайман», - дея қўшимча қилди «Наполи» яримҳимоячиси Марек Ҳамшик.
Маълумотларга кўра, футболчига «ПСЖ», «Ювентус», «Интер» ва бир қатор инглиз клублари қизиқиш билдирмоқда.