Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Анхел Лопез Перез: “Навбаҳор” – Ўзбекистоннинг топ-жамоаларидан бири”

Баҳо:
+ | -

Суперлига 2-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Навбаҳор” (1:2) учрашувидан кейин термизликлар бош мураббийи Анхел Лопез Перез қуйидагича фикр билдирди.

- Бугун ҳар икки бўлимда кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Гарчи гол ўтказиб юборсакда, устунликни ўз томонимизга оғдиришга, рақиб ярим майдонида фаол ўйнашга интилдик. Бугунги мағлубиятга қарамай, жамоамиз ўйинидан қониқдим, йигитлар астойдил ҳаракат қилиб, максимал куч сарфлашди, - деди Анхел Лопез Перез.

- Бугунги рақиб - “Навбаҳор”нинг ўйини ҳақида фикрингиз қандай?

- “Навбаҳор” Ўзбекистоннинг топ-жамоаларидан бири, яхшигина таркиб, маҳоратли ижрочиларга эга. Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам бирдек фаол ўйнай олади. Ушбу рақиб билан ўйин ўтказиш қизиқ бўлди, шундай кучли жамоага қарши чиройли ўйнаганимиздан мамнунман. Мавсум олдидан тайёргарлик учун вақтимиз оз эди, лекин биз шу муддат ичида барчасига улгуришга ҳаракат қилдик. Танлаган йўлимиздан босқичма-босқич олдинга интилишда давом этамиз, кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

- “Сурхон” олдига қандай вазифа қўйилган?

- Биринчи галдаги мақсадимиз – рақобатбардош жамоа шакллантириш, аста-секин ўйинимизни кучайтириш. “Олимпик” билан ёмон ўйнамадик, бугун “Навбаҳор”га қарши янада кучлироқ ўйин намойиш этиб, ўзимизни кўрсатдик, фақат бироз омад етишмади.

- Дастлабки икки тур ортда қолди. Ўзбекистон чемпионатидан олган илк таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Ўзбекистон чемпионатининг савия юқори. Бунгача 8 та турли мамлакатларда ишлаганман, демакки, нима деётганимни яхши биламан. Турли даражадаги лигаларни кўрган мутахассис сифатида Ўзбекистон Суперлигаси анча кучли дея оламан, яхши клублар бор. Бошқа давлатга эмас, айнан ўзбек диёрига, “Сурхон”га келганим ҳам гапимга исбот бўлиши мумкин.

- “Сурхон”нинг уй ўйинларини Самарқандда ўтказаётгани ноқулайлик туғдирмаяптими?

- Албатта, мезбон мақомидаги баҳсларнинг Термизда ўтишини хоҳлардим. Чунки стадионимиз, мухлисларимиз, уйимиз ўша ерда. Ҳозирча эса, вазият тақозосига кўра, барча ўйинларимиз меҳмонда ўтади. Бу албатта, муайян қийинчиликларни юзага келтиради. Умид қиламанки, Термиздаги стадионда таъмирлаш ишлари яқин вақтлар ичида якунланади ва биз тезроқ уйга қайтамиз.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 22:31, 10.03.2022.
Ўқилди: 959 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.